Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл

13:42 / 04.10.2022 | Ibrohim | 765

Ассалому алайкум! Тишим чириган(қурт еган) ўшанга овқат, мева-чева кириб қолади. Ғусл қилишда тиш чўткаси билан юваман, аммо барбир 100 фоиз тоза бўлмайди. Бир марузада эшитдимки агар тишни орасидаги кирган нарса чиқиб тагига сув кирмаса ғусл бўлмас экан. Шу ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тишлар орасида ёки ундаги ковак ичида таом асари қолиб кетган бўлса ва унинг остига сув сизиб кира олса ғусл дуруст. Агар сув таом орасидан сизиб ўтмаганини аниқ билса ёки у қаттиқ жисм бўлса уни олиб ташлаб остига сув етказиши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat