Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнона ва қайнота

15:13 / 14.10.2022 | Mehrinoz | 833

Ассалому алайкум! Биз турмуш ўртоғим билан чет давлатда яшаймиз. Бир нафар фарсандим бор(11 ойлик). Қайнонам ва қайнотам ўзбекситонда яшайдилар қайнақа, овсиним ва 3 нафар қизлари билан. Хозирда қайнакани ишлари кўчирилганлиги сабабли улар бошқа шахарга кўчиб кетишди. Қайнонам ва қайнотам ўзлари қолишган. Улар соғлом. Турмуш ўртоғимни ўзини ташлаб 2-3 йилга ўзбекистонга қайтишимни айтишяпти. Мен бу холатда нима қилишим керак? Турмуш ўртоғимни ёлғиз қолдириб Ўзбекистонга қайтишим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хотиннинг маскани эрнинг аҳлидан бирор киши бўлмаган уйда бўлиши шарти ила эрга вожиб бўлади. Ҳаттоки, эрнинг бошқа хотинидан бўлган боласи ҳам бўлмаслиги керак. Илло, аёл рози бўлса, майли. (Бахтиёр оила китобидан).
Шунга кўра эр сизга бундай талаб қўйишга ҳақли эмас. Аммо масалани кескинлик билан эмас, муроса йўли билан ҳал қилиш тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat