Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоадаги саф

18:13 / 12.07.2013 | Muhammad | 2037

Ассалому алейкум Устоз сог саломатмисиз рўза билан чармай Аллоҳ сизга ва барча рўзадорларга куч кувват сабр бардош берсин ва тутаетган рўзамизни узи кабул килсин. Сизни ҳам бизларга килаетган савобли хизматларингизни Аллоҳнинг узи ажр мукофотини бехисоб қилиб берсин амийн. Устоз биринчи саволим куйидагича масжидга имомни оркасидан ким ва канака мансабли инсонлар ( бу кори олим ва еши кекса ) биринчи сафда туриб намоз ўқишга хакли?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин. Сўнгра, уларга яқин келадиганлар», деб уч марта айтдилар. «Бозорларнинг шовқинидан эҳтиёт бўлинг», – дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Демак, жамоат намозида имомга энг яқин турадиган кишилар ҳар жиҳатдан етук ва ақл эгаси бўлишлари керак. Бошқача қилиб айтганда, имом намозни адо этишда ёки қироатда адашиб қолса, уни тузатиб қўядиган ёки бирор сабабга кўра намозни тарк этадиган бўлса, ўрнига ўтиб, келган жойидан намозга имомлик қилиб кета оладиган шахслар бўлишлари керак. Ҳар ким ўзини уриб имомнинг орқасига ёки унга яқин жойга сафга туриб олавериши ҳам дуруст эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat