Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

21:07 / 13.10.2022 | TOHIR TURAEV | 758

Ассалому алайкум! Мен закотни бир қисмини бердим ва яна бир қисми бор. Шу қолган қисмини буйрак кўчириб ўтказиш учун пул йиғаётган одамга берсам бўладими. Яъни у одамни ўзига. У одам ҳозирда пул йиғяпти, тилла тақинчоқлари, мошина ва уйини сотувга қўйган. Бундан ташқари қариндошлари, танишлар пул беришяпти. Бу одам закотга ҳақдор бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар у одамни нисоб миқдорича пули бўлса унга беролмайсиз. Операция ёки уй каби нарсаларга муҳтож бўлган инсонларга закот беришда уларни қўлига нисоб миқдоридан ортиғини бериш жоиз эмас. унинг ўрнига бир киши вакил бўлиб, ўша муҳтожга керакли маблағни йиғиб турса операция ўтгач ёки уй олингач муҳтожнинг буйруғи билан унинг қарзларини закотдан тўланса жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat