Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиладаги меҳр,ғурур,орият ва рашк муомаласи

00:00 / 18.10.2008 | eski savollar | 1482
Ассаламу алайкум Мен бермоқчи бўлган саволдаги вазият бошқаларда ҳам бўлса тўғри ҳулоса чиқаришлари учун керак бўлади деб ўйлайман. Менга яқин бир муслима бева аёл бир кишига никоҳланиб олган. Бу албатта яхши,агар вазият бошқача бўлганда. Аёлнинг ёши элликдан ўтган, уч ўғил икки қизи бор,саккизта невараси бор.Аёлнинг ака укалари ҳам ўлган эрининг ака укалари ҳам уч ўғил ҳам бунга қарши.Лекин исломда бундай холатга хукм чиқариш уларнинг хаққи эмаслигини улар билишгани учун ичларига ютиб қолишаяпти. Лекин энди бу оилага бўлган муомала кескин ўзгарди.Бундан фарзандлари жабр кўришаяпти.Вазиятнинг яна бир холати никоҳига ўтган киши 400км узоқда яшайди. Асосий савол шундаким ушбу аёл ушбу холатни шудай изоҳлаб берди:Бир катта домла маърузасида бева аёл совчи сўраб келса раъд жавобини бериб никоҳсиз яшаса гуноҳкор бўлар экан.У дунёга борганда агар никоҳи бўлмаса ҳамма гуноҳи ўзига ёзилар экан ,агар никоҳи бўлса гуноҳни эри кўтарар экан. Фақатгина оллоҳнинг розилиги учун шундай қилдим деб ишонтиришга харакат қилаяпти . Мен у аёлга ўзингизнинг кўнглингиз учун қилгинингизни айтиб қўяверинг ҳеч ким сизни айбламайди ,исломда бундай мажбурий никоҳ бўлиши мумкин эмас деб айтдим,шунда менга эр керак эмас ,жинсий яқинлик ҳам қилинмаслиги ҳақида келишганмиз ,қолаверса мен талоқ сўрашга ҳаққим йўқ деб жавоб берди.Шунда мен бундай жавобни қабул қила олмаслигимни ,исломда никоҳ бу даражада мажбурий бўлиши мумкин эмаслигини айтдим.Агар шундай бўлса бева ўтган аёллар қандай жавоб беришади. Бизнинг менталитет ,жамият ва халқимизда бу холат ака укаларига ва ўғилларига жабр бўлиб қолгани ачинарли хол албатта. Саволим ушбу холат исломда қандай буйурилган,ака ука ва фарзандларининг ҳаққи қандай,уларнинг орияти,рашки ва ғурури қандай ҳимояланади? Бу холат нозик бўлгани учун кимликлари келтирилмади. Жавоб учун олдиндан рахмат,оллоҳ сизлардан рози бўлсин :?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У дунёга борганда агар аёлнинг никоҳи бўлмаса ҳамма гуноҳи ўзига ёзилар экан, агар никоҳи бўлса гуноҳни эри кўтарар экан, деган гап нотўғри. Ҳамма ўз гуноҳи учун жавоб беради. Сиз айтиб ўтган каби никоҳ шариатда йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat