Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устозимни хафа қилиб қўйдим

20:18 / 12.07.2013 | A`zamxon | 799

Менга бошланғич дийний билимлардан дарс берган устозим билан бир неча йиллардан сўнг бирга намоз ўқишга тўғри келди устозим имом ўтдилар лекин бошларида дўппи йўқ экан. Мендан бошқа бир кекса илмлироқ киши ҳам бор эди. У киши қаттиқ норози бўлди. Мен бир дўппи топиб бошларига кигизиб қўйдим. Намоздан сўнг баҳс бошланди. Устозим -"дўппи кийиш шарт эмас, масалан ҳажда ҳеч ким бош кийим киймайди, қолаверса дўппи устида зардўштийлар аломатлари бор дедилар". Бояги кекса киши бир неча йиллар илгари сиз билан учрашгани ва сиз бошяланг намоз уқувчиларни танқид қилганингизни айтди. Мен кекса кишининг фикрига қўшилдим. Шудан сўнг устозим мендан хафа бўлгани сезила бошлади. Кейинчалик ҳамма фикрларимиз бири бирига тўғри келмай қоляпти(илгари бирор фикрларига қарши чиққан эмас эдим) Дўппи кийиш бошқа масала. Маслаҳат берсангиз устозимни албатта менда ҳақлари бор мен қандай йўл тутай?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бошяланг намоз ўқиш макруҳ экани барча фиқҳ китобларида бор. Бунга ҳамма иттифоқ қилган. Аммо сиз айтгандек жанжал ва кўнгилқолди даражасига бормаслик керак. Устозингиз бир оз илм олса ўзи ноҳақ эканини тушаниб қолади.

Топ рейтинг www.uz Openstat