Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ЧЕЧЕНИСТОН САФАРИ

00:00 / 21.10.2008 | eski savollar | 2485
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 20 Октябр, душанба куни Чеченистон сафаридан қайтиб келдилар.У киши бу сафар давомида Ислом марказининг очилиши маросимида ва иккинчи тинчликсевар анжуманида иштирок эттилар.Мазкур маросимларда дунёнинг йигирма саккиз давлатидан келган уламолар, давлат ва жамоатчилик арбоблари иштирок этишди.Ислом маркази Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги жомеъ масжид, Кунта ҳожи номидаги Ислом университети ва диний идорадан иборат эди.Асосий тантаналар 17 октябр, жума куни бўлиб ўтди. Ўн минг кишилик масжиднинг очилиш маросимида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари табрик сўзи сўзладилар.Чеченистон президенти Рамазон Қодиров, муфтий Султон ҳожи Мирзаев ва кўпчилик уламолар илтимосига биноан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари янги очилган Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги жомеъ масжидидаги биринчи жума намозига имомлик қилдилар.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўша куни Хуфтон намозидан кейин Чеченистон президенти Рамазон Қодиров, муфтий Султон ҳожи Мирзаев, ҳукумат, парламент аъзолари, тантанада қатнашган чет эллик меҳмонлар ва оддий намозхонлар ҳузурида масжид, диний таълим ва диний идоранинг мусулмонлар ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида маъруза қилдилар.18 октябр куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳукумат бинолари мажмуасининг очилиш маросимида ва халқао анжуманда нутқ сўзладилар. ҳттп://инфо.ислом.уз/ъонтент/виэw/1537/1014/#жъ_аллЪомментс

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Бугун шу сафардан олинган расмларни жойладик... ҳттп://инфо.ислом.уз/имагес/сториэс/чэчня/чэчэн00.жпгҳттп://инфо.ислом.уз/имагес/сториэс/чэчня/чэчэн01.жпгҳттп://инфо.ислом.уз/имагес/сториэс/чэчня/чэчэн02.жпгҳттп://инфо.ислом.уз/имагес/сториэс/чэчня/чэчэн03.жпгҳттп://инфо.ислом.уз/имагес/сториэс/чэчня/чэчэн04.жпгҳттп://инфо.ислом.уз/имагес/сториэс/чэчня/чэчэн05.жпгҳттп://инфо.ислом.уз/имагес/сториэс/чэчня/чэчэн06.жпгҳттп://инфо.ислом.уз/имагес/сториэс/чэчня/чэчэн07.жпгяна бошка расмлар куйдаги линкда... ҳттп://инфо.ислом.уз/ъонтент/виэw/1550/999/

Топ рейтинг www.uz Openstat