Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олдимда икки йўл турибди, қайси бирини танлайин?

05:19 / 10.06.2013 | muhajir_muslims | 1734

9 йил ота онамдан узоқда яшадим, шу йиллар ичида уйланганим сабаб, ота онамни қадрига етдим, чунки 2 та фарзандни отаси ман, улар ҳам мени дада деб чақиришни бошлади, бу гапларни сизга гапиряпману лекин ич ичимдан йиғлаб ёзяпман устоз, буни фақат Аллоҳ билиб турибти, (гапларим жуда-жуда кўп) лекин буни ёзиш учун китоб қилиб чиқариш керак, Аёлимга ота-онамни рухсатисиз уйландим, зино қилишдан қурқиб шу ишни қилдим, охирини уйламадим, кейинчалик, ҳозиргача қийналиб яшадим ва ҳозирда ҳам қийналяпман, бу мени тақдирим, шукр қиламан бундан ҳам аянчли булиши мумкин эдику, сал кан 2 йил бўлади чет элда ишлаётганимга, оилам ва ота-онамни ризолигини олиш мақсадида, жонажон Узбекистонимни ишлаб турган жойимдан воз кечиб, сизларнинг қадрингизни роса соғиняпман, илмим юқ, лекин ҳаракат қиляпман ҳама вазифаларни қилишга, оиламни сақлаб қолиш учун айтган ҳама нарсани қилдим, базисини иложи булмади, ота-онамни шарманда булишларини хоҳламадим. Бугун билдим ки улар барибир мени уйлантиришини. Дадам манга бир қиз топганларини, совчиликка бормоқчилигини манга айтди, яна йиғладим узимни болаларимчи, аёлимни ҳақиқат параст, ҳама нарсани инсонни юзига айтишни, фақат оиласи учун ҳеч нарсадан воз кечмаслигини, керак булса ота онам учун хизмат қилишлигини мени юзимга айтган. Улар, ота-онам, ҳеч қачон ундан, аёлимдан, рози булмаслигини билгандан кейин у ҳам узгарди, мен икки ўт орасида қолдим, нақадар чиройли тақдир, бир тарафда оилам, бир тарафда мени бу дунёга келишимга сабабчи булган, жонажон ота-онам, яна йиғладим, ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил, Аллоҳ узи осон қилмаса, мени сабру бардошим қолмади, жуда-жуда озиб кетдим, онам бечора касал, орзу ҳавас қиларкан барибир ота-она, уйда битта уғил ман, ота-онамга жуда керак ман, бахтиёр оила китобини ва бошқа китобларни уқидим, (аслида улар ота-онам, боласи учун, ҳамаси яхши булишлигини, ҳаётта қийналмаслигини хоҳлаганлиги учун, шу ишни, вазифасини қиляпти), мени аёлим қариндошларим олдида ёмон булса ҳам, керак булса узим ҳам билсам, аёлимни ёмонлигини, лекин манга итоаткор, ҳижоб киймайди, намозлари жойида емас, ўртача кийинади, сабр билан кутаман Аллоҳни яқиндан танишига, буни еса ота оналарим ҳеч қачон тушунмайди. Устоз 2 та йўл бор, бири уйланишим, бири ота-онамдан узоқда яшашим керак (ҳамаси жойига тушиши учун), қайси бирини қилишим керак устоз? , чунки бугун кечки пайт дадам манга телефонда жавобини айтади (совчилик)ни, ёки мен уйланмайман дейишим керак, ёки?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Очиғини айтиш керак. Ўзингиз айта олмасангиз, қариндошлардан бирортаси тушунтириб айтсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat