Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таксидан топаётган пулим

20:16 / 14.11.2022 | Абдурахим | 736

Ассалому алайкум! Ман ўзимни шахсий машинамда онлайн такси қиламан таксометр доим бир хил йўл хаққини кўрсатмайди базида 10.500 бўлган базида 10.700 шунга ўхшаш холатларда қайтим 500лик топиш муаммо бази бир йўловчи розиман деп 11.000 беради базида ман розиман деп 10000 оламан 500 сўмлик йўқлиги учун шунақа қилип топаётган пулим халол бўладими ёки қайтим ўрнига нимадир беришим керак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рози бўлиб кетишса ўша қайтим сизга пулингиз ҳалол. Аммо мижоз тилида “розиман” деб, ичидан норози бўлса ўша қолиб кетган қайтим сизга ҳалол бўлмайди. 

عن عمرو بن يثربي  رضي الله عنه قال: قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم: لا يحل مال امرئ مسلم , إلا بطيب نفس منه 

Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди” деганлар.
Ҳоким ривояти. 
Қайтим топа олмасангиз ўша миқдорни мижоздан кечиб юборганингиз афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat