Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўнгил қолмаса ажрашса бўладими?

11:13 / 07.06.2013 | Aziza78 | 4632

Мен 2 йил олдин турмушга чиқдим. олий маълумотлиман, ерим еса йўқ. Қизлик оилам замонавий ва руслашганроқ болишига қарамасдан барчамиз намоз оқиймиз. Мени ерим кориб қолиб ёқтирган екан, аммо онаси унга қарши чиқди, онаси мен билан учрашиб , уларнинг оиласи тоза озбек оиласи еканлигини, Исломий намозҳон оила еканликларини айтиб мени қайтармоқчи болди. Ерим ҳамиша бошида доппи кийиб юрарди. Мен Аллоҳни таниган инсон ёмон болмаса керек деб турмушга чиқавердим. Турмушга чиқиб балсам, у оилада ҳеч ким намоз оқимас екан, еримнинг бошида яралари борлиги сабаб доппи ортига яширар екан. Мутлақо бошидан қайнонам билан ҳам ерим билан ҳам тил топиша олмадик. Менталитет шу даражада бошқача екан. Уларнинг дунёқараши, фикр юритиши жуда тор ва қолоқ. озимни қачондир фикримни билдиргудек болсам, “ ҳа дипломинг бор де а сени” деб олий малумотлилигимни юзимга солишади. Ерим фақат онаси айтганини қилади. Қанчалик урунмайин оша уйга коника олмадим. 1 йил отгач огил тугдим. Шиллам чиқмасиданоқ уйда қанча жанжаллар болди, сабаб гапимиз ҳеч бир жойдан чиқмади, гоё иккимиз 2 ҳил тилда созлашаётгандай. Ҳозир яна ҳомиладор болиб қолдим. Еримдан жуда совиб кетканман. Умуман козига тик боққим келмайди. Ҳозир ажрашмоқчиман, бир умр бир-биримиздан нафратланиб, болаларни жанжал устида котта қилгандан кўра, қийналиб болса ҳам озим остирмоқчиман. Айтингчи ажрашмоққа қанчалик ҳаққим бор? Агар еримда умуман конглим қолмаган болса руҳсат борми ажрашмоққа?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Рухсат бутунлай имкони қолмаганда бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat