Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабрни сомонли лой сувоқ қилиш мумкинми?

11:08 / 07.06.2013 | Yorqinxo'ja Mo'minov | 2168

Шайҳ Ҳазратлари биз яқинларимиз қабрларини икки уч базида ҳар йили сомонли лой сувоқ қилар эдик қабристонинг янги гўркови бу ҳолатни кўриб бу ишимиз ҳатолигини қабр ер билан бир текис бўлиб кетиши лозимлигини бизга қандайдур жуда ески китобдан ўқиганлигини айтди бизнинг қабрларни сувоқ қилишимиз ҳато ҳисобланадими? аслида нима қилишимиз керак?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қабрнинг усти бир қарич миқдорида кўтарилади. Қабрнинг устини туянинг ўркачига ўхшатиб кўтарилади. Қабрни гипс билан суваш, устига бино қилиш, ёзув ёзиш, унинг ёнида ётиб қолиш, масжид қилиш, уни ўпиш, тавоф қилиш, унинг ёнида хушбўй нарса тутатиш, унинг тупроғидан шифо тилаш каби ишлар макруҳдир. Қабрнинг устига майда тошлар, бир дона каттароқ тош қўйиб белгиланса, жоиз. Сиз айтган нарса ҳам жоиз. Қабрга чироқ қўйиш жоиз эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat