Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм олиш учун таълим крудитларидан фойдаланиш

10:59 / 07.06.2013 | Ojiz.Banda | 3294

Мен ҳозирда АҚШ да муҳожирман ва бир ватандошимиз билан бирга яшамоқдамиз. Иккимизнинг бошимизда катта қарзимиз бор. Иккимизнинг оилавий аҳволимиз оғирроқ. Сиз етгандан сўнг рибо билан тижорат бошлаб, қарзларимиздан қутулиш ниятидан қайтдик. Аллоҳга беадад шукурким сизнинг тарқатаётган зиёйингиз ила тўғри йўлга тушиб олдик. Устоз, хонадошим иккимизҳам ўз юртимизда олийгоҳни битирдик, лекин бу ерда у илмимиз билан ишга жойлашимиз мураккаб , ва буни устига қарзларимизни узишиз вақти оз. Шу сабаб бу ернинг олийгоҳида таҳсил олиб, янгитдан ҳаёт бошламоқчимиз. Илм олиб, ҳалол меҳнат этиб қарзларимиздан қутулмоқчимиз. Лекин ўқишга тўлаш учун маблағимиз йўқ. Қизиқиб кўрдим, Давлат Талим кредити бераркан, 10-15 йилга. Кредит ўқиш пули, яшаш харажатларини қоплар экан. Устоз, қарзи бор одам нима қилиб бўлсаҳам қарзини узуши керак, яни иш танламай дейишади. Нима қилайин, яхудлар уйини тозалаб, кофирларнинг ҳалол бўлмаган рестаранларида ишлаб қарзларимизни узмоқлигимизга кўзимиз етмас. Ва албатта Ўзбегим миллатини ўзимнинг ишларим билан ерга урсам, ўзимни кечиролмайман. Маслаҳат беринг илтимос, Ниятим илм, Мақсадим эса илм олиб, АҚШ да яшаб, меҳнат қилаётган ватандошларимизга Ҳалол иш ўринларини яратиш.

&нбсп;


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша ердаги ислом ташкилотларидан сўранг. Улар шароитни яхши билишади.

Топ рейтинг www.uz Openstat