Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳкор бўлмайдими

21:29 / 17.11.2022 | Jakhongir Khalmatov | 693

Ассалому алайкум! Ҳозирда iT жуда ривожланяпти ва унга бўлган талаб ҳам ошган. Шунинг учун юртимизда жуда кўп ўқув марказларини кўришимиз мумкин. У марказлар битирувчиларини ишга жойлаш учун турли хил корхона ва хусусан банклар билан ҳамкорлик қилса бунда оқув маркази гуноҳкор бўлмайдими? Яъни банкдаги дастурчиларнинг иши крефит соҳасигаям тегишли дейлик улар оқув марказига келиб бизга яхши битирувчиларингизни берсангиз иаҳ билан таъминлаймиз деса ёки аксинча ўқув марказ раҳбарлари банкка бориб биздаги яхши битирувчиларни ишга олинглар деб 2 томонлама шартнома тузишса бунда ўқув маркази гуноҳкор бўладими яъни ўзи битирувчиларини рибо аралашган ва шу билан шугилланадиган ишга ёллаб қўйгани учун?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рибо билан шуғулланадиган касб ёки лавозимга далолат қилиш бўлса жоиз эмас. Аммо ўша лавозимда ҳалол ишлаш ҳам мумкин бўлса далолат қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat