Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳсулотга неча фоиз даромад миқдори қўшса бўлади?

10:55 / 07.06.2013 | Farrux | 1364

Эркаклар либослари савдоси билан шуғулланмоқчиман, тижорат моллари 120 км (Тошкент – Гулистон) масофадан олиб келинади. Дўкон ижараси ва бошқа тўловлар(шартли равишда) 1 млн сўм. Тижорат моллари турлари: 1. Оёқ кийим – мавсумий оёқ кийимларнинг барча турлари (“туфли, тапочка, этик, пайпоқ”); 2. Устки кийим – мавсумий устки кийимларнинг барча турлари (кўйлак, шим, иссиқ кийимлар). Тижорат моллари кўтара нархларда олиб келинади ва дўконда доналаб сотилади. Мисол учун: 3 млн сўмлик тижорат моллари олиб келинади, йўл харажати 100 минг сўм. Тижорат моллари таркиби: (мисол учун) 25 дона шим – 40минг сўмдан 1 млн. 25 дона кўйлак – 40минг сўмдан 1млн. 25 дона оёқ кийим – 40минг сўмдан 1млн. Саволим шундан иборатки, бир дона шим, кўйлак ёки оёқ кийимни кўпи билан қанчадан сотишим мумкинлигининг шаръий чегараси ва сотиш нархини хисоблаб чиқариш усули қандай? Шу масалани аниқлашда амалий ёрдам беришингизни сўрайман ва тижорат ишларида дуч келадиган шаръий масалаларни ечишда қўлланма бўладиган адабиётларнинг номини илова қилишингизни илтимос, қиламан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Савдода чегара йўқ. Икки томоннинг розилиги шарт. Одоб юзасидан сармоянинг учдан биридан ортиқ фойда олмаса яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat