Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг хақи

17:33 / 26.11.2022 | motownphenom | 448

Ассалому алайкум! мижоз билан олди-сотди килганда, мижознинг розилиги билан савдо булса, 1-2 хафтадан кейин мижоз олган махсулотига ухшашини бошка жойда арзонрок нархда куриб, савдогарга сан манга киммат сотдинг, уша пулдан бунчаси санга харом деса, аммо сотиб олган вактда узи рози булиб уша пулни берган булса, уша пул савдогар учун халолми? савдогар мижозга агар маъкул келмаса махсулотни кайтариб олиб пулини бермокчи, аммо мижоз факат шу пул санга харом шуни билиб куйсанг булди деб пулни олмокчи эмас. бунинг хукми кандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савдогар ёлғон ишлатмаган бўлса топган фойдаси ҳалол. Ушбу сотувчи харидорга “Бозор нархида сотяпман”, “Бозор нархи фалон пул” ёки “Ўзи жуда арзон сотяпман” каби сўзларни айтган бўлса, ваҳоланки асл ҳолат ундай бўлмаса у харидорни алдаган ҳисобланади ва топган фойдаси ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat