Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалолми ё ҳаромм

17:13 / 26.11.2022 | Muhammadrasul | 457

Ассалому алайкум! Интернета янги Соларситй диган кампаняси бор эка. Шунга таклиф қилишяпти бу кампаняга пул тикиш ҳалолми. Унинг системаси интернет орқали қуёш паннелларини сойиб олак эканиз ва улар қуёш панелларин қатларгадур ўрнатиб ва сотишар экан ундан чиқан фойдадан малум бир қисмини бизга тўлашар экан шунга пул ташаб қуёш панелларини сотиб олиб фойда олсак бўладимм ёки бу ҳаромми


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Сиз тушунтирмоқчи бўлган масала ҳозирда кўпайиб қолди. Бу фирибгарлар ўйлаб топган ҳийладир. Аслида ҳолат сиз ёзгандек эмас. Бу ишнинг СоларСитига алоқаси йўқ, ҳеч нарса сотиб олинмайди ҳам. Балки, одамларни алдаб, уларнинг пулини олиб, тўрт кишининг пулини уч кишига, уч кишининг пулини икки кишига бериб пирамида тузишади ва охирида қолдиқ пулларни олиб йўқ бўлиб қолишади холос. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat