Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сийлайи Рахимни узсам бўладими?

00:00 / 29.10.2008 | eski savollar | 920
Ассалому алекумХазрат қаримдошларим билан о'ртамизда низо борАммаларим ва амакиларим билан о'ртамизда келишмовчилик пайдо бо'ган шу қаримдошларим билан борди келдини узиш нийятим бор Хар холда бунга арзирлик сабаб бор бе сабаб эмасЛекин хали узганимча ё'қ олдин сиздан со'рап ко'ри дидимОта онам гувох гувохларнинг энг буюги Аллоҳ гувох аммам ва амакимга хеч қандай ёмонлик қилмагамманСийлайи рахимни узишга хаққим борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- СИЛАИ РАҲМНИНГ ВОЖИБЛИГИИсломий адабиётда ва халқ орасидаги диний сўзлашувда ҳам «силаи раҳм» истилоҳи ишлатиб келинади. Аслида бу бобдаги «раҳм» сўзи биздаги бачадон сўзининг ўрнида ишлатилади. «Сила» сўзи эса боғлаш-улаш маъносини англатади. «Силаи раҳм» бирикмаси раҳим-бачадондошлик алоқасини боғлаш деган маънони билдиради. Бунинг ўрнига бизда қариндошлик алоқаси истилоҳи ишлатилади. Қариндошлар кимлар эканлиги ҳаммага маълум. Аёл кишининг ҳомиладор бўлганда бола турадиган аъзоси араб тилида раҳм дейилади. Бизда эса қорин дейилади, яъни қариндошлар, бир қориндан туғилганлар дегани. Силаи раҳм ўша қариндошларга боғланиш, уларга раҳм-шафқат кўрсатиш, уларга яхшилик қилиш, муҳтожларига ёрдам бериш, қариндош-уруғчилик вазифаларини адо этиш маъноларини билдиради. Бу нарса бизнинг динимизда вожибдир. Ҳа, Исломда қариндошлик алоқаларини боғлаб туриш ҳар-бир мусулмон учун фарзу-вожиб қилинган. Бу алоқани узиш эса ҳаромдир.Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир Аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқиб:«Менга мени жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», деди.«Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни қоим қиласан. Закотни берасан. Силаи раҳм қиласан», дедилар».Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз уловларига миниб йўлда борар эдилар. Бир киши йўлни тўсиб чиқиб у зотнинг уловлари жиловидан ушлаб тўхтатди ва юқорида келган саволни берди.Бу ғалати иш эди. Одатда кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бундоқ муомала қилмас эдилар. Агар саволлари бўлса бошқача вазиятда берар эдилар. Аммо бу одам ғайри оддий тасарруф қилди.Бошқа бир ривоятда айтилишича «Шунда у ердаги қавм:«Унга нима бўлди? Унга нима бўлди?» дейишди».Унга нима бўлди? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқади?Унга нима бўлди? Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловлари жиловидан тутади?Унга нима бўлди? Бундоқ катта саволни сўрайди?Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги кишининг қилмишидан ҳам, саволидан ҳам ажабланмадилар. Ўзларини камтарона тутдилар ва сўровчининг саволига бирдан жавоб бердилар.«Силаи раҳм қиласан».Бу ҳадиси шарифда силаи раҳм қилиш-қариндошлик алоқаларини яхшилаш иймон, намоз ва закот каби Исломнинг рукни бўлган нарсалар билан бир даражага қўйилмоқда. Бу амал кишининг жаннатга киритадиган ва дўзахдан қутқарадиган амаллар рўйхатига киритилмоқда. Шундан ҳам силаи раҳм қанчалар аҳамиятли амал эканини тушуниб олсак бўлаверади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ азза ва жалла махлуқотларни халқ қилди. Бас, ундан фориғ бўлганида раҳм ўрнидан турди.«Тўхта!» деди У зот.«Бу Сендан кесилишдан паноҳ сўровчининг туришидир», деди у.«Сени боғлаганни боғлаб, кесганни кесишимдан розимисан?» деди У зот.«Ҳа! Эй Роббим!» деди у.«Анашу сенга бўлсин!» деди У зот.Сўнгра Абу Ҳурайра: «Агар истасангиз, «Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?!»(47: 22)ни ўқинг», деди». Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан қариндошлик ҳақи қанчалар улуғ эканини билиб оламиз. Бу ҳақ Аллоҳ таоло Ўз махлуқотларини яратиб бўлиши билан собит бўлган ҳақлардан экан. Аллоҳ таоло Ўзининг холиқлик сифати ила барча махлуқотларни яратган чоғдаёқ раҳм дарҳол ўрнидан туриб қариндошлик алоқаларини кесилишидан паноҳ сўраган экан. Ўшанда Аллоҳ таоло қариндошлик алоқасини боғлаганлар ила алоқа боғлашга ва уни кесганлардан алоқасини кесишни ваъда қилиб рози этган экан. Аллоҳ таолонинг ваъдаси ҳақ эканида заррача шубҳа йўқ. Бас, ҳар бир мўмин-мусулмон банда қариндошлик алоқасини яхшилаб боғлаб боришга ҳаракат қилиш лозим.Ҳадисни ривоят қилувчи улуғ саҳобий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бу ҳадис маъносининг тасдиғи Қуръони Каримда ҳам борлигини таъкидлаб «Муҳаммад» сурасидаги йигирма иккинчи оятни ўқиб кўришни тавсия қилган эканлар.«Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?!»Бу оятда иймондан юз ўгириб, жоҳилиятга қайтишдан келадиган бу дунёдаги зарарлар эслатилмоқда. Аввало, ер юзида фасод қилиш бўлади. Чунки иймонсиз кишилардан доимо ушбу ёмонлик келиб чиққан. Шу билан бирга, иймондан қайтганлар ўз қариндош уруғлари, ёру дўстларидан қардошлик ришталарини узадилар. Бу ҳам улкан зарар ҳисобланади.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Аллоҳ таоло махлуқотларни яратган пайтда раҳм ўз ҳақини талаб қилгани.2. Аллоҳ таоло қариндошлик алоқасини боғлаганларни боғлашга ваъда бергани.3. Аллоҳ таоло қариндошлик алоқаларини кесганларни кесишга ваъда бергани.4. Айтган гапининг тўғрилигига оятдан далил келтириш яхши иш экани.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб:«Эй Аллоҳнинг расули! Менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан. Улар мендан алоқаларини кесадилар. Мен уларга яхшилик қиламан. Улар менга ёмонлик қиладилар. Мен уларга ҳалийм бўламан. Улар менга жоҳил бўладилар», деди. «Агар ҳол сен айтгандек бўлса, уларга қизиган кул таом бўлади. Ўз ҳолингда бардавом бўлсанг, уларнинг зиддига Сен билан Аллоҳдан бир ёрдамчи доим бирга бўлади», дедилар». Бу ҳадисда қариндошларга улар ёмонлик қилса ҳам яхшилик қилишни давом эттиравериш кераклигига урғу берилмоқда. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қариндошларининг ёмонликларидан шикоят қилиб келган кишига тасалли бериб, уни уларга яхшилик қилишда бардавом бўлишга чорламоқдалар. Агар у мазкур хайрли ишида давомли бўлса, унга осонлик яратилишини ваъда қилмоқдалар. Аллоҳ таоло сенга доимий бир ёрдамчи туширади. Яъни, фаришталарни сенга нусрат, суянчиқ қилиб қўяди. Агар сен шу ишингда давом этсанг. Яъни қариндошларинг қилмаса ҳам, сен уларга силаи раҳм қилиб турсанг, улар ёмонлик қилса ҳам сен яхшилик қилиб турсанг, улар жоҳиллик қилса ҳам, сен ҳалийм бўлиб, уларни кечириб турсанг, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло сенга бир ёрдамчини бериб қўяди. Қилаётган яхшиликларинг туфайли у доим сенинг ёнингда бўлади, демоқдалар.Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтганларини эшитган эканлар: «Аллоҳ Азза ва Жалла: «Мен Роҳманман. Раҳмни Мен яратганман ва унга Ўз исмимдан исм қўйганман. Ким уни боғласа, боғлайман. Ким уни кесса, кесаман», деган». Бу ҳадиси қудсийда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг қариндошлик алоқаларини боғлаш ва кесиш оқибатлари ҳақида айтган сўзларини баён қилиб бермоқдалар.Аллоҳ таоло раҳмни Ўзи яратганини таъкидламоқда. Демак, қариндошлик алоқалар анашу қудусият асосида бўлиш лозим.Иккинчидан Аллоҳ таоло раҳмнинг исмини Ўзи исмидан олганига алоҳида урғу бермоқда. Аллоҳ таолонинг Роҳман, Роҳийм исмлари ва раҳм сўз бир ўзакдан эканлигини эслатмоқда. Ким уни боғласа, яъни силаи раҳм қилса, мен ҳам унга силаи раҳм қиламан. Ким уни кесса, мен ҳам уни кесаман» демоқда Аллоҳ таоло Силаи раҳм ана шундай фазийлатли нарса экан. Силаи раҳм қилган одамга Аллоҳ таоло силаи раҳм қилар экан. Ҳар бир мўмин-мусулмон ана шу фазлдан умидвор бўлиб, бу ишда бардавом бўлиши керак.Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ризқининг кенг бўлишини ва орқасидан асари кўп қолишини ҳоҳласа, силаи раҳм қилсин», дедилар».Демак, Аллоҳ таоло силаи раҳм қилган, қариндош-уруғларига яхшилик қилган, ёрдам берган, хайр-эҳсон қилган одамнинг ризқини кенгайтириб қўяр экан, бойлигини зиёда қилиб қўяр экан. Шу билан бирга ундан яхши хотира, эсдалик қолишини таъминлар экан. Бу силаи раҳмнинг бу дунёда ҳам фойда беришини кўрсатади. Четдан қараганда, силаи раҳм қилинса, қариндошига ёрдам берса, моли ёки пули қисқариб қолгандек кўринади. Лекин Аллоҳ таоло бунинг эвазига унинг молини кўпайтириб берар экан ҳамда у банданинг яхшилик билан эсланиб юришини таъминлар экан.

Топ рейтинг www.uz Openstat