Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ризқдаги ҳалоллик

20:10 / 27.11.2022 | Скромный | 499

Ассалому алайкум! Биз Россияда ишлаймиз. Егулик учун квартирад 4 бола хар хафта пул жамлаймиз. Ичимизда крептоволюта деган интернет орқали пул топадигон бола бор. Ахли илмлар бу крептоволютага аниқ жоиз жоизмас деп фатво айтмабдилар. Шунга бизни шу жамғарган егулигимизда харом шубхалари бўлиб қолмайдимикин? Ва яна бир саволим кредит олиб яшайдигон танишларим бор. Улар менга овқат беришади. Хадяни қайтармай десам улар кредит олишади. Агар қайтарсам ахлатга ташлашворади. Менга овқат берганимда нима қилишим керак. Уволдан қўрқиб едим бир икки марта.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кредит шартномаси билан олинган пулнинг тани ҳаром эмас. Балки банк оладиган фоиз ҳаромдир. Криптовалюта савдоси орқали топилган маблағ эса шубҳали. Айрим уламоларнинг пул тайин топмаслиги ҳақидаги фатволарига мувофиқ ўшандай пулга олинган нарсани зарурат пайти еса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat