Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа малакатда қурбонлик қилиш учун пул юбориш мумкинми?

11:02 / 11.04.2013 | shuhrat ibot | 3103
Оилам билан чет элдамиз. Бу ерда камбағал-мискин оилаларни топиш мушкул. Мобода бўлишса ҳам давлат томонидан етарли таъминотни олишиб, қурбонлик қилиш вожиб бўлган оилалардан кам яшашмайди десам хато бўлмаса керак, Валлоҳи Аълам. Шу сабабдан қурбонлик қилиш вақтида ҳақиқий ҳақдорларни топиш мушкул иш. Саволим шуки, ўзим ва оилам хорижда бўла туриб Менинг номимдан бошқа бир мамлакатга пул жўнатиб қурбонлик  келтиришларини сўрасам, шу ишим жоизми? Масалан, Оъзбекистонга, Покистонга в. б мамалакатлар. Шу ишларни ташкил қиладиган биродарлар бор. Албатта, бунда гўштни УСҲ ҚИСМга бўлиб, бир қисмини оиламга ажратишдек шарти бажарилмай қолади?   Қандай йўл тутган авзал?  

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 - Бу ишни қилиш жоиз. Ҳозирда сиз айтган каби давлатларда хайрия жамиятлари қурбонликка аталган маблағларни жамлаб кабағаллари кўп давлатларга юборишни йўлга қўйганлар. Уламолар бу ишни қилиш жоиз эканига фатво берганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat