Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

чой шамаси ҳақида

18:33 / 13.04.2013 | dilobar | 2893

Халқ орасида "чой шамасини ҳар жойга ташлаб бўлмайди, у дунёда савол жавоби қийин бўлади", "пиёз пустида аллоҳнинг исми бор, уни ахлатга ташлаш ёки ёқиш мумкин эмас", "Анжир дарахтининг шохларини ёқиш мумкин эмас"деган гаплар&нбсп; бор. Бу нарсалар ҳақида манбаларда нима дейилган? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 - Бу ҳақида манбаларда ҳеч нарса дейилмаган. Бу ва бунга ўхшаш гапларни диндан, илмдан, маърифатда, ҳаётдаги аҳамиятли нарсалардан бехабар одамлар тўқиб чиқарганлар. Шу билан мўминларни овора қилишга ҳисса қўшганлар. Ҳаёт учун, бу дунё ва охиратнинг саодати учун мўминларнинг ҳаракат қилишларига тўсиқ бўлганлар. Бошқа миллатлар етиштирган нарсаларни еб, ичиб, фойда олиб ўзлари ҳеч нарса қилишни ўйламай юришларига ундаш учун тўқиб чиқарганлар. Бошқалар ҳамма тарафдан илғор бўлиб, ихтиролар қилиб дунё бошқариб боришаётган бир вақтда биз чойнинг шамаси, пиёзнинг пўстлоғи ва анжирнинг шохини нима қилиш кераклигини сўраб, вақт, имкон, зеҳн, компьтер, интернет ва жавоб берувчининг асабини исроф қилиб юраверсак ҳозиргидан ҳам баттар ҳолга тушиб қолишимиз турган гап. Наҳотки, ҳаётда бу каби нарсалардан бошқаси бўлмаса? ! Дин ва диёнат, ҳаёт ва саодат, илм маърифат, инсон ҳаётини гўзал қилиш учун, икки дунё саодатини тақдим қилиш учун юборилган Ислом динига мансуб кишиларда бу каби саволларнинг бўлиши айбдир, уятдир, ор-номусдир!

 

Топ рейтинг www.uz Openstat