Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нейрография чизиш гунохми

17:50 / 22.12.2022 | Shaxnoza | 703

Ассалому алайкум! Хозирги Кунда психология жуда ривожланиб кетди. Нейрография чизиш гунохми кимдир менга бу иш харом деди шунга ойдинлик киритмохчи едим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бирор бир суратни чизиб қўйиб, шу ишнинг ўзи унга пул келтиради ёки ҳаётини ўзгартиради деб ўйлаш ақлсизликдир. Инсон бу даражада телба бўлмаслиги керак. Ҳаётингизни яхши тарафга ўзгартирмоқчи бўлсангиз унинг яратувчиси бўлмиш Аллоҳдан сўранг ва Унгагина таваккал қилиб сабабларни бажаринг (илм олинг, касб қилинг).
Биз психология фани билан яхши танишиб чиқдик. Ҳар бир ўлканинг психология таълимоти ўз динига боғланган шаклда ўргатилар экан. Масалан хитойликлар буддавий динига боғлаб, ҳиндистонликлар кришна ва шу каби бутларга боғлаб, европа насронийлик динига боғлаб, америка ва канада каби маслакатлар Таврот ва Забурга боғлаб ўргатишар экан. Минг афсуски буларнинг барчасида фойда борлиги билан биргаликда ширкка чақирувчи фалсафа ҳам бор экан. Алҳамдулиллаҳ ёшлигидан динни маҳкам ушлаб, кейин фалсафа фанини ўқиганлар ҳам бор экан. Улар қайси ўринда иймон эътиқодга зид ҳолатлар борлигини ажратиша олишар эканлар. Шундай инсонлардан ўқисангиз майли. Чунки ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, қаерда бўлса ҳам олишга энг ҳақли инсон ҳисобланади. Қолаверса чуқур эътибор қаратсак улар бу фалсафани Қуръон ва ҳадисдан олганликлари намоён бўлмоқда. Улар буни изҳор қилмаслик мақсадида уларга турлича атамалар ва чалғитиш учун кўплаб фалсафаларни тиқиштиришар экан. Сиз психологияни ҳам ўқинг, Ислом ақийда ва фалсафасига тегишли фанни ҳам ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat