Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайси китобларни тавсия қиласиз?

06:26 / 15.05.2013 | Muslima 2009 | 2852
ҳазрат. Мен Хақ йўлга энди кирганларданман. Ниятим фитна ёки бошқа нарса эмас. Коммунист ота-онанинг "Аллоҳ дилда бўлиши керак" деган тарбиясини олган, диндан бехабар аёлман. Сизни устоз билиб китобларингиз орқали билмаганларимни ўрганишга харакат қиляпман. Агар сизга берадиган саволларим жўн ёки ўринсиз бўлса сиздан узр сўрайман. Қилаётган хайрли ишларингиз давомли бўлсин. Сизга Аллоҳдан сабр тилайман. Аллоҳ икки дунёйингизни обод қилсин. Сура ёдламоқчи эдим, арабчани билмаганлигим учун ўзбек харфларида ёзилган китоб олиш мақсадида бозорга бордим ва кўпчилик намозхон сотувчилар тавсияси билан "ҚУРОНИ КАРИМДАН СУРА ВА ОЯТЛАР ВА УЛАРНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ"деб номланган (адашмасам) китобни олдим. Очиб ўқисам ШАРҲ сурасини идишга ёзиб ювиб ичилса у касалга даво бўлади, бу касалликнинг олди олинади кабилар ёзилган экан. Қалбимда бу китобга шубха уйғонгани учун қайтариб бердим. Тўғри қилдимми йўқми билмайман. Сиздан илтимос, менга тқғри йўл кўрсатинг. Савол 1. Қайси муаллифларнинг китобларини ўқишни тавсия қиласиз? Савол 2. Менга ўхшаб энди хидоятга юз тутганлар учун бошланғич китоб, яъни гуноҳ, савоб, макруҳ, . . . . Сўзларининг маъноси ва шулар тўғрисида тўлиқроқ малумот берувчи китобингиз борми, номи нима? Кўп савол берганлигим учун минг бор узр. Ёрдамингиз учун катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло сизни ва барчаларимизни ҳидоятда собитқадам қилсин! Сизнинг динимизни ўрганиб, унга амал қилиш борасида олиб бораётган ишларингизни мувофақиятли этсин! Китоб танлашда ҳушёр бўлганингиз жуда ҳам яхши. Бир вақтлар қайси китобларни ўқиш ҳақида ушбу сайтда маълумотлар берилган эди. Изласангиз чиқиб қолар деган умиддаман. Динимиз ила яқиндан танишиш бўлйича дастлаб ўзимнинг “Иймон” ва “Мукаммал саодат йўли” китобларини, ибодатларни ўрганиш ва бажариш бўйича “Кифоя” китобини тавсия қиламан.

Топ рейтинг www.uz Openstat