Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз олди бердисида гувоҳларнинг шартлиги

17:47 / 21.05.2013 | Muhriddin Najmiddin | 618

Ҳаммамизга маълумки Аллоҳ Бақара сурасининг 282-оятида: «Эй мўминлар, бир-бирларингиз билан қарз муомаласини қилсангиз, ёзиб қўйинглар! Ораларингизда бир котиб адолат билан ёзсин! Ҳеч бир котиб Аллоҳ билдирган ёзишдан бош тортмиасин, албатта ёзсин! Зиммасида қарзи бўлган киши ёздирсин — Парвардигори бўлмиш Аллоҳдан қўрқсин ва у қарздан бирон нарса камайтириб ёзмасин! Агар зиммасида қарзи бўлган киши ақлсиз ё ожиз (ёш бола ё жуда кекса) бўлса, ёки (кар, соқовлиги ё тил билмаслиги сабабли айтиб туриб) ёздиришга қодир бўлмаса, унинг ҳомий вакили адолат билан ёздирсин! Ва сизлар рози бўладиган (адолатли) гувоҳлардан икки эркак кишини, агар икки эркак топилмаса, бир эркак ва икки аёлни — бири унутиб адашса, яна бири унга эслатади— гувоҳ қилинглар! Гувоҳлар (гувоҳлик учун) чақирилганда бош тортмасинлар! Хоҳ катта, хоҳ кичик қарз бўлсин, муддати келгунича ёзиб қўйишдан эринманглар. Мана шу Аллоҳ наздида адолатлироқ, гувоҳлик учун тўғрироқ ва шак-шубҳа қилмасликка яқинроқ бўлган (ҳукмдир). Лекин агар (ўртадаги муомалангиз) ораларингизда юргизиб турган нақд савдо бўлса, уни ёзмасангиз-да, сизлар учун гуноҳ йўқдир. Ва бир-бирингиз билан савдо қилганда гувоҳ келтиринг! Ва на котиб, на гувоҳга зарар етмасин. Агар шундай қилсангиз (яъни улардан биронтасига зарар етказсангиз), бу Аллоҳга итоатсизлигингиздир. Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдиради. Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчидир. »деган. Савол:Қарз берятганда гувоҳ ҳаммага бўлиши керакми ёки фақат ақлсиз ё ожиз (ёш бола ё жуда кекса) одамларга бўлса бўлаверадими


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳаммага бўлгани яхши.

Топ рейтинг www.uz Openstat