Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

намозни уйда окиш

17:05 / 25.05.2013 | Tolibjon | 1893

Махалла масжидларида рухсат йўк. Жоме масжиди узок. Намозни уйда ўкисак бўлади? Ёки қанча масофадаги инсондан жамоат суннати соқит бўлади? Қанча масофадаги инсонга жума ўрнига пешин ўқиши мумкин?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жуманинг вожиб бўлиш шартлари
Жума намозини ўқиши лозим бўлган кишиларда маълум шартлар топилиши керак:
1.     Ҳур-озод бўлиши шартдир. Қулга ва маҳбусга жума фарз бўлмайди.
2.     Эркак бўлиши шартдир. Аёлларга жума фарз эмас.
3.     Балоғатга етган бўлиши ҳам шартдир. Гўдакка гарчи унинг бўйи чўзилиб қолган бўлса ҳам, жума фарз бўлмайди. Лекин уни ота-онаси худди бошқа фарзларга буюрганидек, жумага ҳам буюриб туришлари лозим.
4.     Саломат бўлиши ҳам шартдир. Касал кишига жума фарз бўлмайди.
5. Кўзи соғлом бўлиши ҳам шартдир. Кўзи ожизга жума фарз эмас.
6.     Икки оёғи саломат бўлиши ҳам шарт. Жумага боришдан ожиз бўлиб ўтириб қолган кишига ҳам жума ўқиш фарз бўлмайди.
7.     Хотиржамлик ҳам шартдир. Ўз нафси учун бирор золимнинг ёки бирор фитнанинг хавфи бўлса ҳам, у кишига жума намози фарз бўлмайди.
8.     Шаҳарда истиқомат қилаётган бўлиши ҳам шарт. Шаҳар деб унинг таклиф ёшига етган аҳолиси энг катта масжидга тўпланганда сиғмайдиган даражада бўлган маконга айтилади.  
9.     Яна шу шаҳарнинг қозиси ва ёки амири бўлиши ҳам шартдир.  
10.     Муқимлик ҳам жума намозини ўқишликни вожиб қиладиган шартлардандир. Агар киши мусофир бўлса, унга жума намозини ўқишлик вожиб бўлмайди. Лекин шу мусофир борган шаҳарда ўн беш кундан кўпроқ туришни ният қилса, унга жумани ўқиш вожиб бўлади. Яъни, жумани ўқиш вожиб бўлиши учун ўз ватанида бўлиши шарт эмас, балки мусофир юртда бўлса-да, у ерда иқоматни ният қилган бўлса, жумани ўқиш вожибга айланади. Фақат шарт шуки, иқомат ният қилган макони жомеъ масжидидан тақрибан икки юз метрдан узоқ бўлмаслиги керак.
Кимга жума намозини ўқиш вожиб бўлмаса, у жуманинг ўрнига пешинни ўқийди. Мабодо, жумани ўқиса ҳам, дуруст бўлаверади, яна қайтариб пешинни ўқимайди. Аммо аёллар хоҳ кексалари бўлсин, хоҳ ёшлари бўлсин, жамоат бўлишлари макруҳлиги учун жуманинг ўрнига пешинни ўқиганлари афзалдир. Мазкур узрлар сабабли жуманинг ўрнига пешинни ўқийдиган кишилар имом жума намозини ўқиб бўлгандан кейин пешинни ўқиганлари маъқул. Чунки имом жумани адо қилмай туриб, узрлилар пешинни ўқишлари макруҳ ҳисобланади.  
(Изоҳ: Яна жума намозини ўқий олмаганлар ўша куннинг пешинини ёлғиз ҳолда жамоат бўлмасдан ўқишади).

Жума намозининг дуруст бўлиш шартлари
Жума намозининг дуруст бўлиши учун қуйидаги шартлар мукаммал бўлиши лозимдир:
1.     Жума шаҳарда ўқилиши керак. Юқорида шаҳарнинг таърифини келтирдик.
Агар шаҳар бўлиши шарти топилмаган қишлоқда жума намози ўқилса, дуруст бўлмайди. Уларга пешинни ўқишлик лозим бўлади.
2.     Жума намозига имомликка султон ёки унинг ноиби ва ё ўша масжидга тайин қилинган имом бўлиши шартдир. Худди шу аҳвол бугунги воқеъликда мавжуддир.
3.     Пешин вақти кирган бўлиши ҳам шартдир. Чунки пешин вақти жуманинг вақти ҳисобланиб, ундан олдинроқ ўқилган жума намози дуруст бўлмайди. Пешин вақти чиқиши билан жуманинг ҳам вақти чиқади.
4.     Хутба. Жумада озми-кўпми хутба ўқишлик ҳам шартдир. У ҳамд (алҳамдулиллаҳ), тасбеҳ (субҳаналлоҳ), таҳлил (ла илаҳа иллаллоҳ)ни бир марта айтиш билан ҳам хутба ўрнига ўтади. Лекин шунинг ўзи билан кифояланиш макруҳдир. Жумада битта хутбанинг ўзини ўқиса кифоя қилади. Лекин уни такрор ўқишлик суннатдир. Хутбани намоздан олдин айтиш шарт қилинади.  
5.     Жума намозига имомдан ташқари уч киши ҳозир бўлиши ҳам шартдир. Чунки жамоат ушбу адад билан ҳосил бўлади. Шу жамоат оқил, балоғатга етган эркаклардан ташкил топган бўлиши лозим. Мабодо, жамоат оқил, балоғатга етган мусофир ёки касал кишилардан ташкил топган бўлса ҳам, кифоя қилади. Аммо фақат аёллар ва гўдаклардан ташкил топган жамоат билан жума намозини ўқиш дуруст бўлмайди.
(Изоҳ: Бошқа намозлардан кўра жума намозида имомдан ташқари уч киши бўлишининг шарт қилиниши сабаби агар имомнинг таҳорати кетиб қолса, сафдан бир кишини ўрнига тортиб қўяди, шунда орқада жамоат сақланиб қолиши лозим. Мабодо, кейинги имомнинг ҳам таҳорати синиб қолса, энди жума ботил бўлиб, ўрнига пешинни ўқишлари шарт бўлади).
Жуманинг хутбасида бир қанча суннатлар бўлиб, уларнинг баъзиси хатибга ва баъзиси хутбага тегишлидир. Хатиб катта-ю кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши керак. Мабодо таҳорати бўлмаса ҳам, хутбаси макруҳлик билан дуруст бўлади. Имом хутбани бошлашдан олдин бир оз минбарда ўтириши ҳам суннатдир. Лекин қавмга салом бериши макруҳ ҳисобланади. Хутбани тик турган ҳолда қилишлик ҳам суннатдир. Агар ўтириб хутба айтса ҳам, бироз кароҳият билан жоиз бўлаверади. Имом хутбани қавмга юзланган ҳолда қилиши ҳам суннатдир. Ўнг ёки чап томонга бурилиб олмайди. Хутбани иккита қилишлик, улар орасида уч оят миқдорича ўтиришлик суннатдир. Агар ўртадаги ўтиришни тарк қилса, гуноҳкор бўлади.  
(Изоҳ: Ушбу икки хутбанинг орасида ўтирган пайтида қўлини кўтариб дуо қилишлиги тўғри эмас. Балки бу ўринда бир оз сукт қилиб ўтириш суннатдир. Жума кунида дуо ижобат бўладиган бир соат беркитилганлиги ҳадислардан маълумдир. Уламоларимиз имом хутбадан тушиб намоз учун меҳробга қараб юраётган пайтни ушбу соат бўлиши мумкин, дейишади).  
Аввалги хутбани бошлашда «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни ўзи ичида айтади. Кейин жаҳрий қилиб Аллоҳга ҳамд ва Унинг ўзига лойиқ бўлган саноларни айтади. Сўнгра икки шаҳодат калималарини ўқиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту салом йўллайди. Сўнгра маъсиятлардан сақланиш, Аллоҳ таолонинг ғазаби ва азобини вожиб қилиб қўядиган амаллар қилишдан огоҳлантириб одамларга ваъз ва насиҳат қилади. Яна уларга дунё ва охиратда нажотга сабаб бўладиган амалларни эслатади. Аввало ўзини, қолаверса барча жамоатни тақвога тавсия қилади. Кейин мавзуга тегишли бўлган оятдан бир оят тиловат қилади. Иккинчи хутбани Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш билан бошлайди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту салом йўллайди. Сўнгра барча мўъмин-мўъминалар ва муслим-муслималарнинг ҳақларига дуо қилади. Хутбани қисқароқ қилиб, намозни узайтириш ҳам суннат амалларидандир.
6.     Жума намозининг дуруст бўлиш шартларидан яна бири ҳамма мусулмонлар учун масжидга кириш рухсати бўлишидир. Масжидга баъзиларнинг кириши таъқиқлаб қўйилса, ўша масжидда жума ўқиш дуруст бўлмайди.
7.     Жума намозини ўқиш учун жамоат бўлиш ҳам шартдир. Бу ҳақда юқорида баён қилинди.
Киши имомга жума намозини қай бир ҳолатида иқтидо қилса ҳам, у жумани топган бўлади. Агар саждаи саҳвдан кейинги ташаҳҳуд ўқилаётганда иқтидо қилган бўлса ҳам, у жума намозига етган ҳисобланиб, имомнинг саломидан кейин етолмай қолганларини охирига етказиб қўяди.  

 

Манба

Топ рейтинг www.uz Openstat