Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Wэбсум орқали тижорат қилиш

13:02 / 28.05.2013 | Diamond | 2041

Саволим интернет тўлов усули ҳақида.

Вебсум. уз элэктрон тўлов хизмати бор. Ўша хизматда ҳисоб очиб унга маълум маблағ қўйсам, ҳеч қандай фоизсиз ҳисобимда тураверади. Агар ушбу хизматдан фойдаланиб, мобил алоқа учун 1000 сўм пул тўласам, мобил алоқа ҳисобимга 1000 сўм пул тўлиқ тушади. Лекин, менинг wебсум электрон ҳисобимдан Вебсум. уз хизмати эгалари яна қўшимча 1% яъни 10 сўм хизмат ҳақи ҳам ечиб олинади. Ва ҳисобимдан умумий 1010 сўм пул камаяди.

Мен ўша ҳизматдан фойдаланиб тижорат қилмоқчи бўлсам, яъни одамларнинг мобил телефонларига пул ўтказиб даромад қилмоқчи бўлсам, қуйидаги икки усулдан қайси бири дуруст ҳисобланади?

1) Мижоз берган пулни тўлиқ унинг мобил ҳисобига ўтказиб, унинг устига юқорида айтилганидек менинг ҳисобимдан олинадиган 1% хизмат ҳақининг устига ўзимнинг хизмат ҳақимни қўшиб, мижоздан яна ялоҳида пул олиш. Яъни, мижоз 1000 сўм тушириб беринг ҳисобимга деса, унинг ҳисобига 1000 сўм тушириб устига алоҳида 100 cўм хизмат ҳақини олдиндан айтиб олиш;

2) Мижоз ҳисобимга 1000 сўм тўламоқчиман деса, унга тўланадиган пулдан 2% хизмат ҳақим бўлади деб, унинг берган пулидан 2% ҳақимни олиб қолиб, 980 сўм мижозимнинг ҳисобига ташлаб бериш.

Икки усулдан қайси бири дуруст?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Иккиси ҳам бир хил.

Топ рейтинг www.uz Openstat