Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабристон ёнидаги масжидлар ҳақида

06:11 / 03.06.2013 | IbrohimAhmad | 640

Баъзи масжидларда қбаристонни ичига ёки олдига масжид қурилган, баъзисида Масжид билан қабристон оралиғида Масжидни деворидан ташқари девор бор баъзисида йўқ. Қайси ҳолатда Қабристон бор жойга қурилган Масжидларда Намоз ўқиса бўлади, қайси бирисида бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу саволингизга «Фатовий ал-Азҳар» - Ал-Азҳар фатволари» мажмуасидаги қуйидаги фатвони жавоб тарийқасида тақдим этишга ижозат берсангиз
- Ичида қабр бор масжиддаги намоз ҳукми: Агар қабр масжиддан ажралган жойда бўлса, яъни, намоз ўқилмайдиган жойда, унга қўшни масжиддаги намоз тўғридир. Бунинг ҳаромлиги ёки макруҳлиги йўқ.
- Аммо қабр масжиднинг ичида бўлса, Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мазҳабида намоз ботил ва ҳаромдир. Қолган уч имомнинг мазҳабида жоиздир. Фақат улар, қабр намозхоннинг олд тарафида бўлиши макруҳ, деганлар. Чунки, бунда қабрга намоз ўқиганга ўхшашлик бор. Лекин қабр олдида намоз ўқишдан уни муқаддас биши ва улуғлаш кўзланган бўлса, ҳаромдир. Гоҳида ширкка олиб бориши ҳам мумкин. Бас, қабр намозхоннинг орқасида, чап ёки ўнг тарафида бўлсин!  Манба

Топ рейтинг www.uz Openstat