Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳожати аслия деб нимага айтилади?

17:59 / 03.06.2013 | AbuBobur | 1727

Ахли сунна мазҳабларига кура ҳожати аслия деб нимага айтилади? Хозирги замонда бу кандай хисоб қилинади? Ким камбагал ва кимлар бой хисобланади? Яъни фитр садака ва курбонлик ҳозирги турмушимизда кандай одамларга вожибу, кимларга вожиб эмас?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Закот бобида «ҳожати аслия» нима эканлигини Ҳанафий мазҳаби уламолари қуйидагича таърифлайдилар: «Ҳожати аслия – инсондан ҳалокатни феълан қайтарадиган, еб-ичиб, кийишга кетадиган нафақа, яшаш жойи, уруш анжомлари, ёки ҳалокатни фаразан қайтарадиган нарсалар: қарз, ҳунар асбоблари, уй анжомлари, минишга улов, илм китоблари каби нарсалардир. Агар кишининг қўлида мазкур ҳожатларга сарфлаши керак бўлган пуллари бўлса, улар худди йўқдекдир. Бу худди ичишга эҳтиёж бор сувни йўқдек ҳисоблаб, таяммум қилиш жоиз бўлганидек». Ушбу таърифга назар соладиган бўлсак, фуқаҳоларимиз инсон ҳаётини қанчалар яхши ўрганганларини, ҳозирги замон иқтисодчилари ва қонунлари уларнинг олдиларида ип ҳам эша олмасликларининг гувоҳи бўламиз. Инсоннинг еб-ичмоқ, киймоқ учун имкони бўлмаса, ҳалок бўлиши турган гап. Яшашга жойи бўлмаса ҳам, уруш бўлиб турганда ўзини ҳимоя қилиш анжоми бўлмаса ҳам ҳаётига хавф туғилади. Қарз ҳам ҳалокат. Қарз берувчи унинг устидан ҳукуматга арз қилса, уни қамаб қўйишлари мумкин. Бу ҳам ҳалокатнинг бир тури. Ишлаш учун ҳунар асбоби бўлмаган одам ўзи ва оиласи учун нафақани қандай топади? Уйига, рўзғорига керакли асбоб-анжом бўлмаса ҳам илож йўқ! Мингани улови бўлмаган одам ишига бориши, тижорат қилиши ва бошқа ҳожатларини бажара олмай, ҳалок бўлиши турган гап. Энг муҳими, китобга эга бўлмаслик ҳам ҳалокатдир. Уйида китоби йўқ кишини ҳалок бўлган деб санаш қайси дийнда, тузумда, қонун-қоида ёки фалсафада бор? Китобни нон-сув билан бир қаторда одамни ҳалокатдан сақлаб қолувчи нарса, деб ҳисоблаш кимнинг хаёлига келган? Жоҳиллик, илмсизлик ўлимга тенг, деб ким айтган?

Топ рейтинг www.uz Openstat