Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онам ибодат қилишимга монелик қилишмоқда

15:36 / 05.06.2013 | masud | 2425

Менинг отам кичкиналигимдан бери рўза туттирмайди. Ҳатто ҳозиргача, 17 ёшга кирган бўлсамда. Айтганларини қилмай рўза тутишни давом эттирган едим, ўтган йили важоҳати, ғазаби туфайли тута олмаяпман. Ҳамма ишларим чаппасига кетган. Умуман ишим юришмаяпти. Ҳатто рўза қолиб намозни ҳам таъқиқлаяпти. Ойим ҳам бундан мустасно емас. Улар ҳам отангни айтганини қил дейди. Нима қилай ё у ёқлик, ё бу ёқлик бўла олмаябман. Отам шунақароқ, хатто "худо деган сўзни" ёнларида ишлатишдан қўрқиб қалтираб турамиз. Оъзи рўза тутмаганига, намоз ўқимаганига яраша бошқалани ҳам қайтаряпти. Табиийки бунинг учун Отам гуноҳ оладими ёки мени ўзимми? Уларни айтишича рўза тутадиган бўлсам, ҳозир ёз пайтлари чидолмас еканман, организмим чидамасекан ҳолбуки мен ўзим биламан қувватим қанақалигини. Тушунтириш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин емас. Икки соат гапириши бошланади. Нима қилай маслаҳат жуд а жуда муҳим. Жинни бўп қолай деяпман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 Иложини қилиб намоз ўқиб, рўза тутишни канда қилманг. Отангизга гапи ўтадиган одамлар насиҳат қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat