Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасир намози ҳақида

18:11 / 01.02.2023 | Gaybullayev Abdurashid | 655

Ассалому алайкум! Мен Жиззах вилоятиданман. Ишим Тошкент шахрида ва мен ўқишда хам Тошкентдаги институтларда ўқиганман. Алҳамдуллилаҳ 5 вақт намоз ўқийман. Олдинги саволлардан жавобларни кўрдим сафар намозини хам биламан қандай ўқилишини. Мени саволим шундан иборатки ўзим ижарада ўртоқларим билан тураман. Хар хафта уйга бориб тураман ва бу уйга бориш муддати 15 кундан кам деб чиқаман уйдан лекин нимадур сабаблар бўлиб 15 кундан кўпроқ қолиб кетаман тошкентда(бу вақтда қаср намози ўқийман). Ёки тескариси 15 кундан кўпроқ тураман деб чиқаман лекин 15 кундан олдин боришимга тўгри келиб қолади уйимга(жиззахга) ва бу вақтда мен қаср эмас оддий намоз ўқиётган бўламан. Шундай холларда нима қилишим керак. ишим 5 кунлик хафтасига шанба якшанба дам олиш.Уйдан неча кунга чиқишимни нийят қилмай оддий намоз ўқиб уйга қайтиш ва ишга келишда йўлда намоз вақти бўлиб қолса қасир ўқиб қолган вақтда сафар намози эмас оддий намозни адо қилсам бўладими.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тошкентда 15 кун ёки ундан кўпроқ вақт қолишни ният қилсангиз-у лекин бирор сабаб туфайли эртароқ Жиззахга қайтсангиз ҳам Тошкентда намозларни тўлиқ ўқийсиз. Агар 15 кундан кам вақт туришни ният қилсангиз-у лекин бирор сабаб бўлиб кўпроқ муддат қолиб кетсангиз ҳам намозларни қаср ўқийсиз (чунки 15 кун ёки ундан кўп туришни бирданига ният қилмагансиз). Жиззах билан Тошкент орасидаги йўлда намозларни қаср ўқишингиз шарт. Чунки бу икки манзил ораси сафар масофасидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat