Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Харамда саф олиш

09:50 / 02.02.2023 | Kamoldin | 621

Ассалому алайкум! Бу йил Умра сафарига борганимизда Масжидул харомда имом Каъбани ёнида эмас жамоатдан орқада, рўпараси кенг очиқ холда имомликка ўтаётганини кўрдик. Биздан аввал шу холатни кўрган домлаларимиз эхтиётан имомга қарши томонда хатим томонда намоз ўқишимизни айтишди. Баъзи холларда имомга яқин жойларда намоз ўқишга мажбур бўлиб қолдик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эътибор берган бўлсангиз имом Каъба ёнига келмаса турган жойидан то Каъбагача жойга сафда одам турмайди. Уларнинг барчалари бир тараф ҳисобланадилар. Ўша тарафдагилар имомдан олдинга ўтиб кетишлари жоиз эмас. Шу туфайли уларнинг олдилари тўсиб қўйилади ва ҳеч ўтказилмайди. Имомдан бошқа тарафда турганлар эса каъбага яқин туриб иқтидо қилишлари жоиз. Бу билан улар имомдан ўзиб кетган ҳисобланмайдилар. Чунки улар бошқа тарафдалар. “Эҳтиётан имомга қарама-қарши томонга ўтиб иқтидо қилиш” шарт ёки мустаҳаб ёки мандуб эмас. Қайси сафда бўлса ҳам иқтидо қилаверасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat