Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофир имом бўлиш

09:17 / 04.02.2023 | Dilshod | 1327

Ассалому алайкум! Мен яқинда сафарга бордим у ерда 5-6 кун бўлдим ва бир куни пешин намозига масжидга кирдим ва пешин намозини 4 ракат суннатини ўқиб бўлиб фарзига мени мени улар мен кутмаганда имомликка чиқорди, мен адашиб пешин фарз намозини ўзим билмаган ҳолда 1-2 ракатларини жахрий ўқибман ва намозни тугатганимдан сўнг жамоат менга жахрий ўқиганимни билдирди? Энди ушбу намозим нима бўлди? Қабул бўладими? 2-савол мусофир имом бўлса фарз намозини қаср қиладими, ва қандай тартибда ўқийди намозини имом бўлса?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Намозингиз нуқсон билан дуруст бўлган. Уни сиз ҳам жамоат ҳам қайта ўқишлари лозим эмас. Йўл қўйилган камчилик учун истиғфор айтиш ва Аллоҳ таолодан қабул қилишини сўраш керак. Қоидага кўра пешин намози махфий ўқилиши лозим. Уни адашиб жаҳрий ўқиб қўйса саждаи саҳв қилиши лозим бўлади. Агар саждаи саҳв қилмай намозни тугатса, то намоз вақти чиқиб кетгунига қадар уни қайта ўқиш вожиб бўлади. Вақти чиқиб кетганидан сўнг эса қайта ўқиш лозим эмас.

2). Мусофир имомлик қилса намозларини ҳудди якка ҳолда ўқигани каби қаср қилиб ўқийди. Муқим муқтадийлар эса имомнинг саломидан сўнг қолган икки ракъатни ўзлари ўқиб тугатиб оладилар. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/382


Топ рейтинг www.uz Openstat