Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оъқилмаган намозларимни қандай ўқийман?

19:03 / 05.04.2013 | Xudoberdi | 1511

Ёшим 21да. Намоз ўқишни бошлаганимга кўп бўлмади. Шунча пайт ўқимаган намозларимни қандай ўқийман?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 - Аввал вақтли намозларни ўқишни яхшилаб йўлга қўйиб олгандан кейин қазо намозларни ҳам ўқишга ўтилади. Қазо худди адодек бўлади. Сафарда қазо қилган бўлса, қазосини ҳазарда ўқиса ҳам икки ракат ўқийди. Ҳазарда қазо қилган тўрт ракатли намознинг қазосини сафарда ўқиса тўрт ракат ўқийди. Қироатни ошкора ёки махфий қилиш ҳам шунга ўхшаш.

Қазони дарҳол ўташ керак. Тирикчилик ва ҳожат учун узр қабул. Қазони жамоат бўлиб ўқиш мумкин. Бомдоднинг суннатидан бошқа суннатлар қазо қилинмайди.

Беш фарз ва витр орасида уларнинг ҳаммаси ёки баъзиси ўтиб кетганда тартибга риоя қилиш фарздир.  Чунки Хандақ куни расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганлар.

Илло вақт тор бўлиб қолса ёки унутса ёҳуд олтитадан зиёда бўлса бундан мустасно.

Тартибга риоя қилиш уч сабаб ила соқит бўлади;

1. Вақтли намознинг ўтиб кетиш хавфи.

2. Қазоларнинг олтидан кўп бўлиши.

3. Адо пайтда қазони унутиб қўйиш.

Агар қазо намозлар ададини билиб бўлмайдиган даражада кўп бўлиб кетса, зиммасидагини адо қилганига кўнгли тўлгунча қазони ўқийди. Ўзига осон бўлиши учун аввалги ўқимаган намозини ва охирги ўқимаган намозини тайин қилиб олиб ўшанга қараб ўқийверади.

Бошқа намозлар қатори қуёш чиқаётганда, қиёмда турганда ва ботаётганда қазо намозни ўқиб бўлмайди.

Аммо бомдод ва асрдан кейин нафл ўқиш мумкин бўлмаса ҳам, қазо ўқиса бўлади. <еm>Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat