Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалолни ўзимга ҳаром деб кофир бўлиб қолдимми?

18:45 / 05.04.2013 | "Зикр Аҳлидан Сўранг" | 1379

Мен аввалроқ Аллоҳ таоло ҳалол қилиб берган неьматни ўзимча «бу мен учун ҳаром», деб, адашмасам, Аллоҳ номи билан қасам ҳам ичиб қўйибман. Чунки бу неъматлар баъзи фойдали ишларни вақтини чўзишимга сабаб бўлганди. Бундай қилишимга сабаб Яъқуб (Исроил) алайҳиссалом ўзларининг нафсларини қийнаш учун ўзларига севимли бўлган туя гўштини ўзлари учун ҳаром қилганлари эди. Кейин аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаромга, ҳаром қилган нарсани ҳалолга чиқарган инсон кофир бўлиши хақидаги ҳукм есимга тушиб қолди. (аввал ҳам билардим, аммо у ишни қилган пайтим эсимда йўқ еди). 1. Устоз, мен кофир бўлиб қолдимми? 2. Илтимос, маслаҳат беринг, энди нима қиламан? Қўрқиб кетаяпман! Илтимос, устоз, шу икки саволимга жавоб берсангиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 - Сиз унутиб қилганингиз учун, иншааллоҳ кофир бўлмайсиз. Энди тавба қиласиз, истиғфор айтасиз, надомат чекасиз ва қайта қилмайсиз. Бундан кейин ҳар бир нарсани қилишдан олдин унинг шариатимиздаги ҳукмини равшан билиб олишга ҳаракат қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat