Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўқондаги Суқ мозор деган жой ҳақида

18:42 / 05.04.2013 | eski savollar | 1597

Ҳазрат бизнинг Қўқон шаҳрида «Суқ мозор» деган жой бор. У ерда кўпчилик иши юришмаганлар, кўп касал бўлаверганлар боришади. Ҳуллас, у ерга кираверишда бир дона қабр бор. У қабр кимники эканлиги маълум қилинмаган. Ҳовлига ўхшаган майдонга бир киши ётса бўладиган қилиб ерга бир нечта жой ажратилган ва ҳар бир жой қамишлар билан чегараланган. Нажот истаб борувчилар ўша ерга бориб 3 марта ёки 7 марта ётиб чап ва ўнг тарафга ағанайди. Халқ тилида "юмалади" дейилади. Бу амалдан кейин бир хонага кирилади у ерда бир хотин қўлида қора куйиндига ўхшаган жисм билан "мижоз"ни уриб туради, гўё унга ёпишиб олган инс-жинсларни тушириб юбораётгандек. . . Бажараётган амали давомида нотабиий, ғалати овозлар чиқаради. Савол: мазкур ҳолатни Ислом динига алоқаси борми? Мазкур ҳолат бидъат хурофотлардан биттаси эмасми? Ўша ерга нажот истаб борганлар Аллоҳга ширк келтириб қўйишмайдими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 - Бу ҳолатдаги барча нарсалар бидъат, хурофот ва залолатдан иборатдир. Бу ишларнинг бирортаси мўмин-мусулмон бандага мутлақо тўғри келмайди. Бу ишни қилган ҳар бир одам катта гуноҳ содир этган бўлади. Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам иши орқага кетади. Иши юришмаган ва касал бўлганлар Аллоҳ таолодан ишини юришини сўраши ва жиддий ҳаракат қилиши, касал бўлганлар эса, Аллоҳ таоло шифо сўраши ва табибга учраши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat