Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ироқ диёри ҳақида

07:15 / 04.04.2013 | "Зикр Аҳлидан Сўранг" | 1501

Сайтда Фаҳри коинот суюкли пайғамбаримизнинг набиралари Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн р. А. Ларнинг қисқача ва жуда юмшатиб ёзилган тарихларини ўқиб қалбим битмас оғиққа тўлиб кетди. Суюкли саҳобалар Усмон р. А. , Али р. А. Ларга, шунингдек Аллоҳнинг энг суюкли дўсти Жаноби Расулуллоҳнинг жондан ортиқ кўрган набираларига қилинган суиқасдлар, Имом Ҳусайн ҳазратларига қилинган ўта азобли ва аламли қотилликларни, ҳамда энг ачинарлиси, ушбу ишларни Аллоҳ ва унинг расулига иймон келтириб, ўзини Исломданман деб ҳисоблаган кимсалар томонидан бўлганигини ўқиб, ўзимни йўқотиб қўйдим. Узоқ вақт алам билан ҳаёлга толдим.

Сиз Дунё мусулмонлари Кенгашининг аъзоси эканлигингиз туфайли бир саволимга жавоб бера оласиз, деб уйлайман! "Ироқ Исломий давлат, ҳозирда ушбу давлатнинг Ислом динига бўлган муносабатлари ва ҳатти-ҳаракатлари, бир сўз билан айтганда, тўғрими? Сизнинг ушбу давлат диний уламоларига бўлган фикрингизни билгим келди, бу мен учун жуда муҳим.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ироқ мусулмон диёр. Аммо охирги пайтда Исломга рағбати йўқ кишилар қўлида бўлди. Кейин эса, АҚШ у ерда уруш бошлади. Бунинг оқибатини ҳамма кўриб турибди. Ироқнинг уламолар доимо пешқадам бўлганлар. Ҳозир ҳам улардан пешқарамлари бор. Аммо вазиятлари оғир.

Топ рейтинг www.uz Openstat