Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон тақвими

05:27 / 24.07.2014 | Muhammad Nabiyev | 1199
Мен бугун саҳарликка ухлаб қолдим. Турсам, тақвимдаги вақтдан 12 дақиқа ўтиб кетган, 2 чи тақвимда эса 8 дақиқа вақт бор экан. Мен тезда озгина нарса еб олдим ва ният қилиб оғзимни беркитдим. Кейин ўйланиб қолдим, чунки рамазон бошида ҳар иккала тақвим ҳам бир хил эди. Кейин бири қисқариш вақтида кўпроқ қисқарибди, биз эса бунга эьтибор қилмабмиз. Кейин "ислам.ру"дан шу жойни вақтини кўрсам, унда ҳам саҳарлик вақти ўтганди. Саволим: Биз шунча кунги рамазон рўзасини қайтадан қазосини тутиб берамизми ёки тўғри тутяпмизми? Шом, оғиз очиш вақти иккала тақвимда ҳам бир хил, биринчи тақвим "муслим про", унда вақт 03-14 киради, кейингиси биз амал қилаётганимиз "муслим тақвими" унда 03 -34 вақт киради, бугунги кунда (рамазонни 23чи куни). Булар орасидаги фарқ 20 дақиқага етибди, аввал эса бир хил эди. Бу ерда умуман масжид йўқ бўлгани учун телефондаги тақвимдан фойдаланардик. Энди шунча меҳнатимиз бекормикан деган шубҳадамиз. Нима қилайлик, илтимос бизга тўғри йўл кўрсатинг. Кейин телефон меники бўлгани учун фақат мен ўзим (агар қазосини тутадиган бўлинса) қазосини тутаманми ёки ҳаммамиз тутамизми? Бизга тўғри йўл кўрсатинг, Аллоҳ Ўзи рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу саволга тўғри жавоб беришга менда имкон йўқ. Сизлар ўша ўзингиз турган ердаги илмли кишилардан сўраб билишга ҳаракат қилинглар. Кўпинча телефон ва интернетдаги тақвимлар сиз айтган каби турличадир. Бизда шунга ўхшаш ҳолат бўлган. Аммо биз домлалар билан биргаликда аниқлаб одамларга тўғрисини айтдик. Бизда ҳам худди сизларга ўхшаш ўттиз дақиқача фарқ бўлган эди. Иншааллоҳ, рўзаларингиз тўғри бўлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat