Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарз намозда қомат айтиш

12:40 / 18.05.2023 | Alisher | 284

Ассалому алайкум! 2 йил аввал ўқишга кириш учун репититорга бордим. У ерда устозимиз хам биз билан туриб таълим берарди. Алхамдулиллах у ерда хам ибодатни тўхтатиб қўймадик. "Аллохга хамд бўлсин "Бир нечта дўстларим ва устозим хам намозини бошлашди. Оз фурсатдан сўнг устозим қазо ўқишни бошлади ва мен хам шерик бўлдим. Қазо ўқишда ёнма ён туриб алохида ўқирдик. Шунда мен хар бир қазо намозга қомат айтиб ўқирдим. Устозим эса айтмас экан, сабаби қомат айтиш керак эканлигини билмас экан (билганидан кейин айтиб ўқиди). лекин хар бир қазога азон айтардилар. Энди устознинг қазолари нима бўлади? Мен қомат айтилади демаганим учун гунохкорманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иқомат айтиш намознинг шартларидан эмас, шу туфайли устозингизнинг намозлари дуруст бўлган. Ўқилган қазоларни қайта ўқимайди. Бундан буён суннатга амал қилиб иқомат билан ўқисин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat