Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдодаги ҳолат

00:55 / 14.05.2014 | abuasim | 2050
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен савдо билан Хитойга бориб тураман, хитойлар динсиз, мен бир дўкондан мол олдим, дўкондор молни метрни ёзиб берди, ўша ҳисоб бўйича пулини тўладим. Эртаси куни ўзим ҳисобларни текшириб хитойлик адашганини билиб қолдим, у менга молни 1280 метрга берган эди менда 1350 чиқди. Мен яна 2156 сўм беришим керак бўлди, таржимонни олиб бозорга бордик, хитойликка адашганини айтдик, у «йўқ адашмадим» деди. Биз унга пул беришимизни билгач, адашибман деди. Таржимоним неча пул берайлик деди. 1000 сўмга розимисан деди, у бўлди розиман деб 1156 сўмни кечди. Энди мен уйга келиб, шубҳаланиб қолдим, ўзимиз сўраб рози қилдик, бўлаверадими ёки таржимонга қўнғироқ қилиб, бериб қўяйликми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Рози бўлгани етарли. Сиз мусулмон тожирнинг гўзал ахлоқини намаён қилибсиз. Аллоҳ таоло хайрингизни берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat