Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуйидаги фикримга шариат нима дейди?

08:59 / 12.05.2014 | Abduhu1985 | 2701
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир ҳадисда, субҳгача ухлаб қолган одамнинг қулоғига шайтон бавл қилиб кетиши айтилган эди. Ва мен субҳгача дейилган сўздан мурод таҳажжуд эмас, бомдод деб тушунган эдим ва қуйидаги фикрга келган эдим. Яъни, ақида китобларида ўқиганимиз, Аллоҳнинг баркамол сифатлари бор. Аллоҳ хоҳласа қилиш ёки қилмасликка изн бериб туриб, яъни нафлга, кетидан яна У Зотни Ўзи ихтиёрий амални қилмаган бандасини хорлаб қўйиши Аллоҳнинг баркамол сифатларига тўғри келмайди. Таҳажжуд ихтиёрий амал, шайтон мусулмон банданинг қулоғига бавл қилиши эса, ихтиёрий амални қилмагани учун хорланишдир. Нафл учун хорлаш Аллоҳни сифатларига мос эмас деб биламиз. Ибн Умар розияллоҳу анҳу қанчадир вақт таҳажжудни ўқимаганлар. Агар субҳгача ухлаб қолган одам ҳақидаги ривоятдаги субҳдан мурод, таҳажжуд эди деб тушунсак, ибн Умарнинг ҳам қулоқларига шайтон вақтинча бавл қилган бўлади, (наъузу биллаҳ). Ана шу мулоҳазаларга шариат нима дейди?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур ҳадисдаги, субҳгача, дейилган сўздан мурод таҳажжуд эмас, бомдоддир. Бошқа гаплар ортиқча.

Топ рейтинг www.uz Openstat