Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

20:15 / 07.05.2014 | Mumina30 | 1200
Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Ҳазрат сизга саволим бор. Бу мен учун ҳам турмуш ўртоғим учун ҳам жуда зарур. 1) Эр "сен шу ишни қилсанг менга ҳаромсан" деса ва хотин шу ишни қилса талоқ тушадими? 2) Агар юқоридаги лафзга кўра талоқ тушган бўлса, идда чиқмагунча ярашишса никоҳ ўқитмаса ҳам бўладими? Бу ражий талоқми ёки боин? 3) Никоҳ ўқитаётганча вакил ва гувоҳ бўлиши керакми? (Ахир бу иккинчи маротаба ўқиляптику, ёки шарт эмасми бўлиши?) Никоҳ ўқиётган муллонинг ўзи гувоҳга кирадими, агар гувоҳлар топилмаса? Тепада ёзган ишлар мен ва турмуш ўртоғим орасида содир бўлган ишлар! Жавобингизни кутиб қоламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Тушади. 2. Никоҳ ўқитиш керак. Чунки талоқ киноя ила бўлган. 3. Боин талоқ. 4. Албатта бўлиши керак. 5. Никоҳ ўқигандан бошқа яна бир эркак киши бўлиши шарт. Ёки икки аёл киши.

Топ рейтинг www.uz Openstat