Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Музораба

17:39 / 19.05.2023 | Komiljon | 346

Ассалому алайкум! Саволим Музораба бўйича. Ман дўстим билан бизнес бошласак аниқроғи ман $3000 пул тикаман дўстим оёқ кийим олиб келиб сотади. Ман дўстимга ҳар бир олиб келган оёқ кийимини нархини манга кўрсатиб ҳар бири учун алоҳида музораба қилишлигимни айтсам яни қайсидир оёқ кийим 300 мингга келган 350 сотилса у манга 300 минг пулимни ва 25 минг фойдамни ажратади ва манга пул зарурбўлса шу 325 мингдан истаганча олишга ҳақли бўламан. Агар бир кунда 2-3 сотилса ҳаммаси шундай тақсим қилинади. 1) шу ишим дурустми? 2) сотилмай остатка бўлганларини одатда кейинги сезонда эҳсон қилиб юборилади. Манашу ҳолатда сотилмай қолганлар кимнинг ҳаққи бўлади пул эгасиникими ёки меҳнат қилган билан тенг бўлинадими? 3) Ман қолиб кетган маҳсулот мани пулим қийматида манга тегишли сан фойда қилмаганимиз учун меҳнатингга куйденг десман тўғрими. Музораба бир сезонга тузилади агар истасам қолиб кетган маҳсулотни кейинги йилга қолдиришим мумкин ёки ўзимники қилишим мумкин. Кейинги йил сотилса тани келган нархида ҳисобланиб фойда бўлинади. Агар зарарига сотилса дўстим пул олмайди чунки у ўзи қолиб кетган маҳсулотку дейишга ҳақли деб билмайман шу тўғрими? Саволимнинг кўплиги малоллатувчи бўлса узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз нотўғри фикрлабсиз. Биринчи ўринда сармоя чиқариб олиниши шарт. Музорабага тикилган жами сармоя чиқариб олинмагунича фойда тақсимланиши мумкин эмас, бунинг имкони ҳам йўқ. Зеро ҳали сотилмаган моллар ҳалокатга учраши ёки умуман савдо қиймати нолга тушиб қолиши мумкин ва ишдан умуман фойда кўрилмаган бўлиши мумкин. Барча нарсани сотиб бўлиб, сўнгра фойдани тақсимланглар.
2-3). Музорабани тугатиш учун, сотилмай қолган молларни сиз ёки ишчи ўз ихтиёри билан келишилган нархда сотиб олиши мумкин. Муҳими улар ҳам сотилишидир.
Савол: Музораба битми тугатилмасдан аввал фойдани тақсим қилиш жоизми?
Жавоб: Музораба битми бекор қилинишидан аввад фойдани тақсим қилиш аслида жоиз эмас. Лекин тақсим қилиб олган бўлсалар бу қарз каби бўлиб туради.
Мабодо музораба моли ҳалокатга дучор бўлса, олинган фойдалар ортга қайтарилади. Чунки, сармоя сармоя эгасига тўлиқ қайтиб келишидан аввал фойда кўрган ёки кўрмаганлиги маълум бўлмайди. Шунинг учун музораба битми ўз ҳолича давом этиб, фойдани маълум бир муддатда бўлишиб турган бўлсалар кейин молнинг баъзиси ёки ҳаммаси ҳалокатга дучор бўлса, музораба битми тузилгандан бери кўрилган фойданинг барчаси ортга қайтарилади. Токи, сармоя эгаси сармоясини тўлиқ зарарини қопласин. Чунки, сармоя эгаси сармоясини тўлиқ қўлга олмагунича фойдани тақсими дуруст эмас эди. Гўёки, ўртадан қарз олишиб тургандай бўлдилар.

وَإِنْ كَانَا يَقْتَسِمَانِ الرِّبْحَ وَالْمُضَارَبَةُ بِحَالِهَا ثُمَّ هَلَكَ الْمَالُ بَعْضُهُ أَوْ كُلُّهُ تَرَادَّا الرِّبْحَ حَتَّى يَسْتَوْفِيَ رَبُّ الْمَالِ رَأْسَ الْمَالِ لِأَنَّ قِسْمَةَ الرِّبْحِ لَا تَصِحُّ قَبْلَ اسْتِيفَاءِ رَأْسِ الْمَالِ لِأَنَّهُ هُوَ الْأَصْلُ وَهَذَا بِنَاءٌ عَلَيْهِ وَتَبَعٌ لَهُ، فَإِذَا هَلَكَ مَا فِي يَدِ الْمُضَارِبِ أَمَانَةً تَبَيَّنَ أَنَّ مَا اسْتَوْفَيَاهُ مِنْ رَأْسِ الْمَالِ، فَيَضْمَنُ الْمُضَارِبُ مَا اسْتَوْفَاهُ لِأَنَّهُ أَخَذَهُ لِنَفْسِهِ وَمَا أَخَذَهُ رَبُّ الْمَالِ مَحْسُوبٌ مِنْ رَأْسِ مَالِهِوَإِذَا اسْتَوْفَى رَأْسَ الْمَالِ، فَإِنْ فَضَلَ شَيْءٌ كَانَ بَيْنَهُمَا لِأَنَّهُ رِبْحٌ وَإِنْ نَقَصَ فَلَا ضَمَانَ عَلَى الْمُضَارِبِ

 “Музораба битми тугатилмай томонлар фойдани ўртада бўлишиб олсалар. Сўнг молнинг баъзиси ёки барчаси ҳалокатга учраса сармоя эгаси сармоясини қайтариб олишлиги учун олинган фойдалар ортга қайтарилади. Чунки, сармоя тўлиқ қайтариб олинмагунича фойданинг тақсими жоиз эмас. Сармоя асл фойда унга тобе бўлгани учун. Музорибнинг қўлидаги нарса талофатга учраса, фойда деб бўлишиб олганлари сармоядан эканлиги ошкор бўлади. Музориб сармоядан ўзига деб олган нарсасини қайтаради. Сармоя эгаси олган нарса эса, сармоядан деб ҳисоб қилинади. Фойдалар ортга қайтарилиб сармоя тўлиқ қопланса, ортгани икковлари ўртасидаги фойда ҳисобланади. Агар қайтарилган фойдалар сармояни қоплай олмаса, музориб тўламайди” (Иноя шарҳул ҳидоя).
Музораба битмида зарар кўрилса, музориб тўламайди деган нарса, қачонки сармоя эгаси сармоясини тўли қайтариб олса, фойдалар бўлинса, қайтадан янги битм тузилгандан кейин зарар кўрилса ёки биринчи музораба битмини тузишда фойда кўрмай зарарга учралса бўлади.Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat