Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касб тўғрисида жавобингизга муҳтожмиз

23:02 / 23.04.2014 | abdumomin | 2228
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Отам, онам, укам билан Россиядамиз. Онам билан мен ошхонада ишлаймиз. Раҳбаримиз аёл киши. Ойликларни вақтида беради, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмайди. Ишсиз вақтимизда иш берди ва ўша жойда шароитлари билан хона қилиб берди. Беш вақт намоз ўқишга ва жума намозига шароит бор. Бир йилга ишлашга ва яшашга бепул ҳужжат қилиб берди. Саволимдан мақсадим шуки, ошпазлар тайёрлаган овқатлар ҳалол эмас, баъзи бир ширинликларига маргарин, баъзи бир овқатларига чўчқа гўшти қўшилади. Лекин биз ҳеч қайси бирини емаймиз. Менинг вазифам пишган ширинлик ва қадоқланган овқатларни магазиндан келган буюртмаларга қараб териб бериш. Шу ишимдан мени кўнглим тўлмаяпти. Ишдан чиқаман десам дадам кўнмаяпти, ишдан чиқиб кетсанг одамгарчиликга тўғри келмайди деяпти. Ҳурматли шайх ҳазратлари, сизни жуда ҳурмат қиламиз, мен нима қилай? Бошқа иш қидирайми, ёки отамнинг айтганини қилайми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Раҳбарга тушунтириш керак. Агар у мазкур ҳаром нарсаларни ишлатмаса жуда яхши бўлади. Жуда бўлмаса, сизларни ҳаром нарса йўқ ишга қўйишини илтимос қилинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat