Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кафанликга қанча мато кетади?

22:55 / 23.04.2014 | Elif | 1134
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бу саволни ёзишдан аввал барча билиш мумкин бўлган сайтлардан ва китобларингиздан изладим. «Кифоя» китобингизнинг 493-бетидаги жанозалар бобидан топдим ҳам, лекин мен билмоқчи бўлганим кафанликка неча метр мато ишлатилади, танишлардан билганимиз 30-35 метр оқ сурп, 5-6м дағалроқ мато оқни устидан ўраш учун ва устига ёпгани 2-3 метр зангори вилюр мато, наҳотки 1,5- 1,8 метрлик одамга шунча мато ўралса? Яна жанозага келганларга 1 тадан дурра тарқатилармиш, булар динимизда борми? Шайх Ҳазратлари сиздан яна бир илтимосим, бизни дуо қилинг сизнинг оилангиз каби Аллоҳим суйган исломий оила бўлайлик, алҳамдулиллаҳ ҳидоятга юз тутганимизга 3-4 йил бўлди. Аввалдан катта раҳмат бахтимизга соғ омон бўлинг!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Оқ сурп мато кетади. Уни маййитнинг жасадига қараб бичилади. Дурра тарқатиш шариатда кўрсатилмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat