Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума ва суннат намозларига гоҳ имкон бор гоҳ йўқ иш

00:14 / 17.04.2014 | Nur borki soya bor | 874
Ушбу савол Урусия шаҳарларида автобус ва микроавтобус (намозхон) ҳайдовчилари номидан: устоз биз тахминан 16 соат ишлаймиз, 2иш /2дам 3иш /1дам графигида ва баъзан жума иш куни бўлади, берилган жадвалга амал қилиш қаттиқ талаб қилинади, шу боис гоҳида суннатларга имкон бўлади-ю кўп ҳолатда фарзни ҳам шошиб ўқиймиз. Баъзида тибандда узоқ туришга тўғри келадида, рулда фарзни ўқиб оламиз (бу ҳолатдаги намозни дам куни (эҳтиёт шарт) қазо ўқимиз). Шундай ишда бардавом ишлашга рухсат борми? Тирбандда ўқилган намоз намоз бўладими? Саволни битта қилолмадим, кечиринг устоз, илтимос жавоб беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Имкон жуда тор пайтда фарзнинг ўзини ўқиб олиш керак. Тирбандда узоқ турганда иложи борича фарзни тўлиқ ўқинглар. Мутлақо иложи бўлмаса, сиз айтгандек қилиш ҳам мумкин. Бошқа ишда намозларни вақтида ва тўлиқ ўқиш имкони бўлса, ўшанга ўтиш керак. Ушбу саволни беришнинг ўзи сизларнинг динимизга амал қилишга қанчалик катта аҳамият беришларингизни кўрсатиб турибди. Аллоҳ таоло хайрларингизни берсин. Бу катта бахт ва саодатдир. Ҳақиқий мўминнинг ишидир. Намоз икки дунёнинг саодатидир. Намоз ўқимай топган даромаднинг баракаси бўлмайди. Намоз ўқиб топган пулнинг баракаси икки дунёда ҳам кўп бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat