Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қари ота-она фидяни ўз боласига берса бўладими?

09:03 / 15.04.2014 | Marg`uba Narzulla qizi | 3176
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло динимиз учун қилаётган хайрли ишларингизни муносиб тақдирласин! Умрингизни узун, илмингизни ҳамда мартабангизни бундан ҳам зиёда қилсин! Илмий дарсларингизни бардавом қилсин! Фарзанду зурриётларингизни сизга муносиб қилсин! Ҳазрат, ҳозирги саволимни бир қўшним сўраб беришимни илтимос қилдилар (Қидирув хизматидан фойдаландим, лекин, топа олмадим. Такрорий бўлса узр сўрайман). У кишининг ота-онаси қари бўлиб, рамазон рўзасини тутишга қаричилик сабабли узрли деб ҳисобланар эканлар. Шунинг учун фидя бериб келишар эканлар. Фидяни ўз фарзандларига, яъни ўғлига беришар экан. Ўғлиларининг рўзғори алоҳида бўлиб, улардан алоҳида, узоқда яшар экан ва ногирон экан. Рўзғорида етишмовчиликлар бўлиб турар экан. Улар фидяни ўғлига беришлари жоизми? Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бошқага берсинлар. Ўғилларига ёрдам беришсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat