Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витр намози

16:09 / 14.04.2014 | jamshid | 1101
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Витр намозининг 3-ракатида қунут дуосини ўқимасдан (унутиб қолдириб), рукуга кетган заҳоти қунут дуосини ўқимаганлиги эсига тушиб қолса, нима қилиши керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Агар қунут дуосини ўқиш эсидан чиқиб рукуъ қилиб қўйса, уни ўқиш учун яна орқага қайтмайди ва рукуъда ҳам бу дуони ўқимайди, балки намозини давом эттиради. Намоз охирида ўнг томонига салом бергач, саҳв (эсдан чиқарганлик) саждасини қилади. Агар Фотиҳадан кейинги зам сура билан қунут дуосини эсдан чиқариб, рукуъга борган бўлса, у қиёмга зам сура билан қунутни ўқиш учун қайтади. Сўнг яна рукуъ қилиб намозини давом эттиради, намоз охирида эса саҳв (эсдан чиқарганлик) саждасини қилади. Батафсил маълумот: www.hilol.uz/jurnal/1435_1.pdf

Топ рейтинг www.uz Openstat