Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Менга жума намозига узр борми?

08:57 / 12.04.2014 | ожиз банда | 3119
Аллоҳ қилаёткан савобли ишларингизни ажрини зиёда қилиб берсин, омин! Саволим шундай: Мен Москвада дежурный механик лифтёр бўлиб ишлайман. Лифтлар 24 соат ўчмайди ва дам олиш кунисиз, табиийки менга ҳам дам йўқ. Шу сабаб, жума намозига боролмайман. 1-2 марта имкон қилиб боргандим, келгинимча лифтлар бузилиб бошлиқларим билан анча жанжаллашишимга тўғри келди. Лифтда одам қамалса то мен келиб очмагунимча кўтишади. Шундай қилиб жумага боролмаяпман, шундай ҳолатларда ёки шунга ўхшаш ишларда ишлайдиганларга жума намозига бормасликка узр борми? Худога шукр, уйда беш вақт намозни ҳам, жумани ҳам масжидда ўқирдим, бу ерда намозимни вақтида уйда ўқийман, аммо жумани эплолмаяпман. Жавобингиз учун катта раҳмат. Сиздан Худо рози бўлсин, омин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз жумага бориш учун барча чора ва тадбирларни кўришингиз керак. Мисол учун ўрнигизга бошқа одамни вақтинча қўйиб кетишни йўлга қўйиш. Ёки иш берувчи тараф билан келишиб олиш ва бошқалар. Умуман иложи бўлмаган кунлари узрли ҳисобланасиз. Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраб ҳаракат қилсангиз, ечими топилади, иншааллоҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat