Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сайтдан пул ишлаш

15:21 / 23.05.2023 | AbduazimBOY | 249

Ассалому алайкум! Мен бир сайтни биламан бу сайтга 500 Рубл сармоя киритиб бу пулларга сайтдан турли хил товуқ-қушларни сотиб олиш мумкин. Товуқлар тухум қўяди ва бу виртуал тухумларга сайтнинг ўзи пул ҳақиқий пул тўлайди. Бу сайтда товуқлар 1 кунда ёки 1 ойда қанча тухум қўйиши аниқ бўлади яъни қимор ўйинларидек омадга боғлиқ эмас. Тухумлар орқали 4-5 ойда 500 рублни қайтип чиқариб олса бўлади кейинги ойлардан фойдага кириш мумкин. Сотиб олинган товуқлар 1 йил муддатга берилади. Бу йўл билан пул ишлаш ҳалол бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди. Бу рибодир. Чунки бу қарз бериб зиёдаси билан қайтариб олишдир. Зиёдалик эвазсиз бўлмоқда. “Виртуал товуғингиз тухум туқса сотиб оламиз” ёки “Видеога лайк боссангиз пул тўлаймиз” деса ишониб кетаверасизми. Мўмин киши зийрак бўлиши керак. Бундай нарсалардан молиявий пирамидаларда парда сифатида фойдаланилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat