Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Минг талоқ

08:45 / 12.04.2014 | Osiy banda | 989

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир эркак хотинига минг талоқ қўйган ва никоҳ ўқиб яшаган. Бир йил ўтиб, яна минг талоқ қўйган. Энди яна бирга яшаса йўл борми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар эр хотинига: «Сени шиддатли, қаттиқ, энг катта, энг узун, энг кенг талоқ қўйдим» деса, ёки «тоғдек, минг талоқ, қум талоқ қўйдим» каби лафзларни айтса, унинг нияти сўралади. Агар «уч талоқни ният қилган эдим» деса, уч талоқ тушади. Икки талоқ ёки бир талоқни ният қилган бўлса, бир талоқ тушади. Бу ҳолатда икки талоқ тушиши мумкин эмас. Бундай масалани ҳал қилиш учун илмли одам билан тарафлар иштирокида жонли мажлис бўлиши керак. Яна бошқа саволлар ҳам чиқиб қолиши мумкин. Менинг “Кифоя” китобимда айтилган нарса, оддий ҳолатларга боғлиқ. Уламолар айтаётгани ичиб олганларга қаратилган. 2. “ка олфин” дегани “мингга ўхшаб” дегани.3. “Мисли алфин” дегани “минг мисоли” дегани

Топ рейтинг www.uz Openstat