Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муддати тугаётган дорилар

12:31 / 23.05.2023 | Феруз Юлдашев | 266

Ассалому алайкум! Мен шифокорман, касалхонада ишлайман, бўлимимизда давлат томонидан ажратилган дорилар бор беморлар учун, аммо хамма дори хам зарур эмас, бази дорилар борки уларни беморларга ишлатишга хеч қандай кўрсатма йўқ. Ва оқибатда улар вақти соати келиб яроқлилик муддати тугаб утилизация қилинади. Бизга эса штраф солинади бунинг учун. Ўша дориларни сони хам оз эмас 250-400 дона упаковкагача! Уларни бошқа шифохонагаям бошқа поликлиникагаям ўтказиб бўлмайди тақиқланган. Биз мажбурликдан уларни ишлатилмасада касаллик тарихларига беморларга ишлатилди деб ёзиб, ишлатмаймиз, ташлаб юборамиз ва штрафдан қутиламиз. Бу дориларга талаб бўлмаса хам шифохонамиз аптекаси мажбурлаб бизга тиқиштиради. Оқибат эса шу ахвол. Ойлигимиз хам штрафга етмайди хатто. Бизни бу ишимиз тўғрими? Қанча айтганмизни фойдаси йўқ.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Фойдаси йўқ” деб қўл силтаманг. Бу дориларни мажбуран ёздиришни бас қилишсин. Охиригача талаб қилинглар. Дорилар керак бўлмаган бўлса ҳам фойдаланилмагани учун сизларга жарима солишга ҳақли эмаслар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat